Ибратли ҳикоялар

Онам айтардилар

Онам айтарди: “Нондан улуғ, ҳаётдан азиз нарса йўқ. Уларни қадрла!”

***

Яна онам менга тайинларди: “Ўйинга берилиб, чопавериб терлаб-пишиб кетган вақтингда бир озгина дам ол. Ҳеч бўлмаса осмонга отган бўркинг қайтиб тушгунча нафасингни ростла”.

***

Онам айтарди: “Кичкина оғиз ҳам катта гапларни сўзлаши мумкин”.

***

“Товуқларнинг, ўрдакларнинг, каламушларнинг миллати йўқдир, лекин одамларнинг миллати бор”, дер эди онам.

***

  • Ўғлим, ёдингда сақла! – дея қўшимча қилди онам ҳикоятни тамомлар экан. – Бургут тоғлик бўлиши учун қанча қийинчиликларни бошидан кечирган. Сен ундан хулоса чиқаришинг керак.

 

“Аёллар кўп, Она ягона!”  китобидан

Акбаршоҳ РАСУЛОВ тайёрлади.

6177 марта ўқилди
Мавзулар
Другие материалы в этой категории: « Катталар учун ривоят Чумоли ўгити »

Мақолалар

Top