Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Агар сенга кимдир зулм қилса, Аллоҳ таолонинг адолатини унутма!”

Қуйида келтириладиган ҳадис, фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Раҳмлиларга Раҳмон ҳам раҳм қилади! Ердагиларга раҳм қилинглар, осмондаги Зот сизларга раҳм қилади!” Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

*****

Тоиф аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тош отиб, жароҳатладилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳақига “Эй Аллоҳ, қавмимни мағфират қилгин! Чунки улар нима қилаётганларини билмаяптилар” деб дуо қилдилар. У муборак  зотнинг қалбларига қандай ўрнашган раҳматнинг улканлигини қаранг!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Барча эшиклар беркилса ҳам, Аллоҳ таолонинг эшиги ҳеч қачон беркилмайди.

  “Ховатир роқия журнали”

*****

Агар сенга кимдир зулм қилса, Аллоҳ таолонинг адолатини унутма!

Агар ўзинг кимгадир зулм қилаётган ёки қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ таолонинг иқоби шиддатли эканини унутма!

*****

Гуноҳлар ўчирилиб, ғам-ташвиш кетиб, ризқда кенгчилик бўлишини истайсизми?

Истиғфорни лозим тутинг!!!

Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййууму ва атубу илайҳи.

(Ҳай ва Қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ, Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан)

“Фикр дурдоналари” саҳифасидан

*****

Отангизнинг ёнида юрганингизда у билан ихтилофга бормайдиган, тортишмайдиган, қўлидан узилмайдиган ҳасса каби бўлинг. Чунки эртага унинг поябзалини ҳам тополмайсиз.

“Ховатир роқия журнали”

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

1898 марта ўқилди

Мақолалар

Top