Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Жаннатдаги энг катта неъматлардан бири у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борликларидир”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Жаннатдаги энг катта неъматлардан бири у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг борликларидир.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш сабабли Юнус алайҳиссалом балиқ қорнидан чиқдилар, Юсуф алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссаломнинг ёнига қайтдилар, Айюб алайҳиссалом шифо топдилар, Мусо алайҳиссалом нажот топдилар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нусратга эришдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлайлик!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Шундай одамлар борки, уларга ёмонлик етишини истамайман, лекин Аллоҳ таолодан уларни бахтиёр қилиб, уларни мендан йироқ этишини сўрайман.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Икки дўст ўртасидаги узоқ йиллик муносабат улар бир-бирларидан хато топмайдилар дегани эмас. Балки уларнинг ўртасида кечириш бор деганидир.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Истаганингча режа туз, орзу қил, орзуни амалга оширишга урин. Агар намозинг бўлмаса, ҳеч нарсага эришолмайсан.

“Ховатир роқия журнали”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

1773 марта ўқилди

Мақолалар

Top