Мақолалар

Қишда учрайдиган касалликлардан ҳимоя қилувчи 4 та дуо

Қишда кўпчилик тез-тез шамоллаб туради, шунингдек, грипп бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам юқори. Шунинг учун, бу фаслда ўзимиз ва фарзандларимизни касал бўлиб қолишдан ҳимоялаш чораларини кўрамиз. Албатта, касал бўлиб қолсак, тиббий муолажалар олиш лозим. Шунинг баробарида, мусулмон киши Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларида ворид бўлган бир қатор дуоларни ҳам ўқиб юриши лозимдир. Қуйида ана шундай дуолардан айримларини келтириб ўтамиз:

  1. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларини ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар»(Икки шайх ривояти).
  2. Агар бирор еринг оғриса, ўша оғриган жойига қўлингни қўйиб: «Бисмиллаҳ, аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду мин важаъий ҳаза», деб айт, кейин қўлингни кўтариб, яна тоқ ҳолатда қайтаргин” (Имом Термизий ривояти).
  3. Расулуллоҳ (с.а.в.) бирор оғриқдан шикоят қилсалар, Жаброил алайҳиссалом дам солиб: «Бисмиллаҳи юбрийка, мин кулли даин яшфийка ва мин шарри ҳаасидин иза ҳасада ва мин шарри кулли зий ъайнин (Имом Муслим ривояти).
  4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» калимаси тўқсон тўққизта дардга даводир, унинг энг енгили ғамдир (Ибн Абу Дунё ривояти).

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

6988 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top