Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Амру маъруф ҳам, наҳйи мункар ҳам муҳимдир!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Ҳимматли куёвлар, қаноатли келинлар...

 

Уламолар келин тарафга: “Камроқ миқдорда маҳр сўранглар” дейишни, куёв тарафга: “Ҳимматли бўлиб, кўпроқ миқдорда маҳр беринглар” дейишни маслаҳат беришган. Шариатимизда маҳрнинг энг оз миқдори 10 дирҳам деб белгиланган. Бу эса, закот нисобининг йигирмадан биридир. Ҳозирги пайтда кўплаб оила бузилишларга келинга оз маҳр берилиши ҳам сабаб бўлмоқда. Куёв “Яна уйланадиган бўлсам, унга ҳам 600 минг сўм ёки 1 миллион сўмни маҳр қилиб бераман”, деб оилани сақлаб қолиш масаласига енгил қарайди. Шунинг учун моддий имконияти яхши куёв имкониятидан келиб чиқиб, моддий имконияти ўрта одам ҳам иложи борича маҳрни чиройли қилиб беришга ҳаракат қилса, инша Аллоҳ, оилалар мустаҳкам бўлиши учун муҳим қадамлардан бирини қўйилган бўларди. Валлоҳу аълам.

*****

Ёмонликдан қайтариш ҳам зарурдир!

 

Аллоҳ асрасин! Агар зино сабабли бало, азоб келса, қўшнисининг қизи очиқ-сочиқ юрганини кўриб, қўшничилик ҳаққи ўлароқ ўша қизни гуноҳдан қайтармагани учун мазкур киши ҳам азобдан қутулиб қололмайди.

Қўшнининг ҳолати шундай бўлгач, энди ўша қизнинг маҳрам эркаклари аҳволини тасаввур қилиш қийин эмас.

Шунинг учун амру маъруф (яхшиликка буюриш) билан наҳйи мункар (ёмонликдан қайтариш)ни бирга олиб боришимиз керак. Валлоҳу аълам.

*****

Мен дунёдаги энг ақлли инсон эмасман. Аммо менинг ўрнимга кимдир тафаккур қилишига мутлақо рухсат бермайман.

Алберт Эйнштейн

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

2645 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top