Мақолалар

Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради

Биласизми?

  1. Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди.

  2. 30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди.

  3. Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

  4. Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

  5. Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя.

  6. Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз.

  7. Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради.

  8. Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади.

  9. Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради.

  10. Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради.                                                                                                                                                                                                             
  11. Одам хотираси 1 дақиқада 1000 сўз ўқиши мумкин.

 

Интернет маълумотлари асосида

 Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Моҳира Зуфарова

тайёрлади

 

5241 марта ўқилди

Мақолалар

Top