Умар ибн Абдул Азиз халифалик даврларида Мисрлик бир аёл у кишини излаб Мадинаи Мунавварага келди. Одамлардан у кишини қасрлари қайерда деб сўради. Одамлар у кишини уйларини қайердалигини тушунтириб, қандай боришини айтдилар. Мисрлик аёл излай- излай, сўраб топиб келди. Уйга изн сўраб кирди, қараса бир ямоқ кийимда, эски солча устида, бир аёл ўтирибди. Мисрлик аёл бу ўтирган аёлга яқинлашиб, Абдул Малик қизи Фотима эканини таниди. Қўрқиб кетди,чунки уни Халифанинг қизи , Умар ибн Абдул Азизнинг аёли эканини аввалдан яхши биларди. Фотима унга самимий – дўстона муносабатда бўлиб, очиқ кўнгил билан, хуш муоъмала билан кутиб олдилар ва ёнларига ўтиришга таклиф қилдилар. Ҳалиги аёл анча хотиржам бўлиб, Саййида Фотимани ёнларига ўтирди. Ҳол-аҳвол сўрагач, бир юмуш билан Амирал мумининни олдиларга келганини, унга айтадиган зарур гаплари борлигини айтиб туриб, кўзи деворни тузатиб, суваётган кишига тушди ва Саййида Фотимага қараб, анови лойкаш номаҳрамдан қочмайсизми, очиқ жойларингизни беркитмайсизми деди. Шунда Саййида Фотима кулиб, у лойкаш Амирал муминин бўладилар дедилар. Ҳалиги аёл ҳанг – манг бўлиб қолди ва иккинчи марта дахшатга тушди. У Халифани уйларини бир ҳашаматли сарой бўлса керак деб ўйлаган эди. Бу икки эр-хотинга хаваси келди ва қоил қолди ва икковига тасаннолар айтди.
Юлдашев Иззатуллоҳ
Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси