Мақолалар

Ҳаким  Термизий -  тасаввуф дури

Унинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али абн ал Ҳасан ибн Башир  Ҳаким  Термизий бўлиб, таржимаи ҳолига оид маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин  Субкий,  Хатиб  Бағдодий, Ибн Арабий асарларида, шунингдек, унинг қаламига мансуб “Бадъу шаъни Абу Абдуллоҳ” (“Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши”) автобиографик рисоласида келтирилган.
Ишончли манбаларда келтирилишича  Ҳаким  Термизий (Қаддасаллоҳу сирраҳу) 205 ҳижрий санада таваллуд топиб, 320 ҳижрий санада Термизда вафот этганлар. Фаридуддин Аттор ўзининг “Тазкиратул-авлиё” асарида  Ҳаким  Термизий 115 йил умр кўрган, деб ёзган. Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Лисонул-мезон” китобида, ул зот 90 йил яшаганлар, деб айтилган.

 Ҳаким  Термизийнинг устозлари

Ҳаким  Термизий сабоқ олган устозлари ҳақида манбаларда келтирилган маълумотлар қуйидагилар:
1. Биринчи устози, унинг отаси Али ибн  Ҳасан  Термизий эди.
2. Қутайба ибн Саъийд Сақафий Балхий ҳақидаги маълумотлар ҳам  Хатиб  Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” номли асарида келтирилади.
3. Солиҳ ибн Абдуллоҳ  Термизий. Унинг ҳақидаги мухтасар маълумотлар  Хатиб   Бағдодийнинг “Бағдод тарихи” ва Ибн Ҳажар  Асқалонийнинг “Лисон ал-Мезон” каби асарларида келтирилган.
4. Солиҳ ибн Муҳаммад  Термизий. Унинг исм-шарифи Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод”, Шамсуддин Заҳабийнинг “Мейзон ал-эътидол” ва шунингдек, “Лисон ал-мезон” каби асарларида зикр қилинган.
5. Суфён ибн Вақийъ. Таниқли тарихчи Шамсуддин  Заҳабий ўзининг “Мейзон ал-эътидол” номли асарида унинг исмини Суфён ибн Вақийъ ибн Жарроҳ Абу Муҳаммад  Равосий деб тўлиқ келтирган.
6.  Ҳасан ибн Умар ибн Шафиқ  Балҳий. Унинг тўлиқ исми Ҳасан ибн Умар ибн Шафиқ ибн Асмоъ Абу Али  Жармий Басрий бўлиб у кўп тижорат ишлари билан кўпинча Балхга бориб тургани учун  Балхий нисбати билан машҳур бўлган.
7. Аҳмад ибн Ҳазравайҳ. Унинг тўлиқ исми Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳизравайҳ  Балхий бўлиб, у ҳақидаги қисқача маълумотлар Абу Нуаймнинг “ал-Ҳилйа”, Абу Абдурраҳмон Сулламийнинг “ат-Табақот” номли асарларида келтирилади.
8. Абу Туроб  Нахшабий. Абу Туроб  Нахшабийнинг тўлиқ исмини тарихчилар Аскар ибн Муҳаммад Ҳасийн Абу Туроб  Нахшабий деб келтирганлар.
9. Яҳя ибн Маоз  Розий. Унинг ҳақидаги мухтасар маълумотлар  Хатиб  Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” ва бошқа асарларда келтирилган.
10. Яқуб ибн Шайба ибн Салт. Унинг тўлиқ исми Яқуб ибн Шайба ибн  Салт ибн Асфур Абу  Садусий бўлиб, асли Басра аҳлидан.


Ҳаким  Термизийнинг шогирдлари

1. Абу Муҳаммад Яҳя ибн Мансур  Қозий
У ҳақидаги маълумотлар тарихчи Ибн Имод Ҳанбалийнинг “Шазарат уз-заҳаб” (“Олтин бўлакчалари”) номли асарида келтирилган.
2. Абу Мансур Али ибн Абдуллоҳ ибн Холид  Зуҳлий  Ҳиравий
У ҳақидаги мухтасар маълумотларни  Хатиб  Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” асарида учратамиз. Асли Ҳирот аҳлидан, бир гуруҳ хуросонлик олимлардан ғаройиб ва афсонавий тусдаги ҳадислар ривоят қилган.
3. Абу Али Ҳасан ибн Али  Журжоний
У ҳақидаги маълумотларни  Сулламийнинг “Табақот   суфиййа” асари ва бошқа асарларда учратамиз.
4. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исо
У ҳақидаги маълумотларни  Хатиб  Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” асари ва бошқа асарларда учратамиз.
5. Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар  Ҳаким  -Варроқ
Асли Термизлик, лекин кўп йиллар Балхда истиқомат қилган. Абу Бакр  Варроқ Аҳмад ибн Ҳадварайҳ, Муҳаммад ибн Саъийд ибн Иброҳим  Зоҳид каби таниқли олимларнинг суҳбатдан баҳраманд бўлган.
6. Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ибн  Ҳайсам ибн Умрон ибн Бурайда.
У ҳақидаги баъзи маълумотларни келтирган  Хатиб  Бағдодий уни асли анборлик деб зикр қилган.

Ҳаким  Термизийнинг китоб ва асарлари:

1. Абваб мухталифа.
2. Исбатул ъилал.
3. Ажвибату масааил. (Сарахс аҳли сўраган масалалар).
4. Иҳтиётот.
5. Адабун нафс.
6. ал Акёс вал муғтаррун.
7. ал Амсал.
8. Анваъул улум.
9. Баду шаъни Аби Абдиллоҳ. (Термизийнинг ўз қаламига мансуб таржимаи ҳол).
10. Баёну одобил муридийн.
11. Баёнул  илм.
12. Баёнул фарқ байнас содри вал қолби вал фуъади вал лубби.
13. Баёнул касби.
14. Баёнул маърифати вас сафо.
15. Тарихул машойих.
16. Тибёнул амсал.
17. Таҳсилу назоирул Қуръон.
18. Тафсир.
19. Ат Тавҳид.
20. Ал Жумал.
21. Жавобу китобир райй.
22. Ал Ҳажжу ва асроруҳу.
23. Ал Ҳуқуқ.
24. Ал Ҳикмату.
25. Хотмул анбиё.
26. Хотмул авлиё.
27. Ар Родду ъала Рофиза.
28. Ар Родду ъала ал Муъаттала.
29. Риёзатун нафс.
30. Сийротул авлиё.
31. Шарҳус солат.
32. Шарҳу қовлиҳи маал ийман вал ислам вал эҳсан.
33. Сифатул қулуб.
34. Табақотус суфийя.
35. Азобул қабр.
36. Аршул муваҳҳидийн.
37. ал Ақлу вал ҳаво.
38. Илмул авлиё.
39. ал Улум.
40. Ғарсул орифийн.
41. Ғоврул умуур. (ал Аъзо ван нафс).
42. ал Фарқу байнал оёти вал каромоти.
43. ал Фуруқ.
44. ал Каламу ъала маъна лаа илаҳа иллаллоҳ.
45. Масаил (1).
46. Масаил (2).
47. Масаилут таъбийр.
48. ал Масаилул макнуна.
49. Мас`алатун фил иймони вал исломи вал эҳсон.
50. Маърифатул асрор.
51. Манаазилул ибад минал ибада. (Манаазилул қосидийн илаллоҳ).
52. Мунтахабот мин китабис сафо.
53. ал Минҳаж фил ъибодати.
54. Минҳож фий...
55. ал Манҳийёт.
56. ан Наҳжу.
57. Наводирул усул.

Ҳаким  Термизийга мансуб яна бошқа китоблар:

1. ал Адъияҳ.
2. ал Ҳидоя илаа маърифати одобил вилаяҳ.
3. Наводиру усулил ъирфан ва заваҳиру фуруъил ийқон.
4. Китабу баёнил фарқ.

Уламо ва фузалоларнинг  Ҳаким  Термизий ҳақидаги сўзлари


Буюк аллома  Ҳаким  Термизий ўз замонасининг диний илмларидан, дунёвий илмларидан ҳам ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган. Унинг мукаммал илми ва беқиёс салоҳиятига кўпчилик алломалар юксак баҳо берганлар. Жумладан буюк мутафаккирлар Абдурраҳмон Жомий “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоий “Насоим ул-муҳаббат” асарида уни энг улуғ шайхлар қаторида зикр қилганлар ва мутасаввуфларнинг иккинчи бўғинига киритганлар.
Хусусан, Алишер Навоий ҳазратлари  Ҳаким  Термизий тўғрисида қуйидаги маълумотларни келтирган: Муҳаммад бин Али Ҳакими Термизий – иккинчи табақадиндир. Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Машойиҳи кибордандур ва Абу Туроб Наҳшабий ва Аҳмад Ҳизравайҳ ва Ибни Жалла била суҳбат тутубдур ва кўп ҳадиси бор ва зоҳир каромати ва тасонифи (ёзган асарлари) бор. Ул жумладин “Хатм ул-вилоя” китоби ва “Наҳаж” китоби, “Наводир ул-усул” ва бундан ўзга ҳам китоблари бор ва зоҳир улумида ҳам кутуби бор ва бир тафсир (“Қуръон тафсири”) ҳам ибтидо қилғондур. Аммо итмомиға (охирига) улар вафо қилмайдур...”
  Ҳожа Баҳоуддин  Нақшбандий ҳазратлари ҳам  Ҳаким  Термизий ҳақларида: “Азиз авлиёларнинг пешвоси Хожа Муҳаммад ибн Али ал-Ҳаким ат-Термизийнинг руҳониятига таважжуҳим тушганда, ҳар сафар менга таъриф ва тавсифдан холи тасаввуф намоён бўлади”, деб унинг руҳоний оламидаги юксак мартаба ва мақомларини алоҳида лутф билан таъриф этган эканлар. 


Манбалар асосида
Абдулҳамид ТУРСУНОВ
тайёрлади.

7838 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top