Мақолалар

Дангасаликнинг зарарлари (давоми)
  1. Хасрат ва надомат

Албатта дангасалик кишининг ҳаётлик чоғида ҳам, вафот этар соатида ҳам, ҳатто вафотидан кейин ҳам хасрат ва надоматига сабабчи бўлиб қолади. Бу борада Қуръони каримда бундай дейилган:

أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَا حَسْرَتَا عَلَىٰ مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ

Жон: «Аллоҳ ҳақида йўл қўйган камчиликларим учун надомат бўлсин. Тўғриси, мен масхара қилгувчилардан бўлган эдим», демасидан олдин... (Зумар сураси, 56-оят).

يَا وَيْلَتَىٰ لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا

Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди (Фурқон сураси, 28-оят).

يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِ

У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир (Фажр сураси, 24-оят).

  1. Ғофиллик ва қалбнинг муҳрланиши

Шунингдек, дангасалик кишининг ғафлатда қолишига ва қалбини муҳрланиб, яхшилик ва хайрли ишлардан юз ўгирадиган шахсга айланиб қолишига сабаб бўлади. Охир оқибатда эса барча яхшиликлардан бебаҳра қолади ва гуноҳ-маъсиятларни қилишни енгил санайдиган осий бандага айланади.

Бу борада Қуръони каримда бундай дейилган:

فَلَمَّا زَاغُوا أَزَاغَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ

Улар (ҳақдан) бурилган эдилар Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди (Соф сураси, 5-оят).

سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ

Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир(Аъроф сураси, 146-оят).

وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ كَمَا لَمْ يُؤْمِنُوا بِهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَنَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ

Худди аввал иймон келтирмаганларидек, қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз ва туғёнларида довдираган ҳолларида тек қўярмиз (Анъом сураси, 110-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни бу зарарлардан йироқ қилсин!

Яҳё Абдураҳмонов Убайдуллоҳ ўғли,

“Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби

2307 марта ўқилди

Мақолалар

Top