Мақолалар

ОНЛАЙН: Субҳидамда Қуръон ва дуога марҳабо!

Шу йил 17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ITV  ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шу куни мўмин-мусулмонларимиз жомеларга илк бомдод намозини адо этиш учун ошиқишида, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган бомдод намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади.

Мухлис халқимиз, имом-домлаларимиз томонидан масжидлар доимо очиқ, касалликлар тезроқ даф бўлиши учун Қуръони карим хатмоналарини ўқишмоқда. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида илк бомдод намозидан сўнг якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобатдир (Имом Табароний ривоятлари).

Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Аллоҳнинг каломи тиловати ва дуоларга қуйидаги линклар орқали онлайн қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: Muslim.uz
ITV.uz: Muslim

Эслатиб ўтамиз халқимиз томонидан ўқилган Қуръони карим хатмлари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамида СМС хабари орқали қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2215 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Тавба ҳақида Ният ва ҳаракат мутаносиб бўлсин! »

Мақолалар

Top