Мақолалар

Бир савол сўрасам: Сумалак илоҳий таом-ми?

— Ривоятларда “сумалак” аслида “семалак”, яъни “уч фаришта” дегани, шундан у илоҳий таом саналиши ҳақида айтилади. Динимиз нуқтаи назаридан бу таом ростдан ҳам муқаддас-ми?

— Бу нарсанинг динга алоқаси йўқ. Фотима онамиз розияллоҳу анҳу ҳамда ўғиллари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳулар билан боғлиқ ривоят аслида тўқима бўлиб, ҳеч қандай ҳадис ёки асос билан далилланмаган. Амалда сумалак барча таомлар каби оддийгина баҳорий таомдир. У витаминларга бой. Таркибида инсон жисмига қувват бахш этадиган хусусиятлар бор. Лекин унинг бошқа таомлардан ҳеч қандай илоҳийлик ва устунлик жиҳати йўқ. Шунинг учун сумалакни муқаддас таом сифатида ардоқлаш, уни тайёрлаш жараёнини ибодат даражасига кўтариш керак эмас. Сумалак халқимизнинг севимли таоми. Уни тайёрлаш маросимида одамларни аҳилликка, иноқликка ундовчи хусусиятлар бор.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

2312 марта ўқилди

Мақолалар

Top