Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: Юксалишни истасанг – бошқаларни кўтар!

Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаётнинг ўзи тушунтириб беради.     

Достоевский

***

Ҳаромни ҳалолга, ёлғонни ростга ва номаълумни маълумга аралаштириш, биз юрган йўлга лойиқ эмас.

Абу Райҳон Беруний

***

Юксалишни истасанг – бошқаларни кўтар!

Ўзгаларнинг қалбларига тилинг билан эмас, дилинг билан кир.

Ғайбулла ас Салом

***

Бошингга не бало келса, тилингдандир, тилингдан.

Жалолиддин Румий

***

Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва қаҳрамонлик, энг оғир оғриқ эса ёмон ва мунофиқ дўстлар экан.

Нажмиддин Кубро

***

Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла, акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда бўлиб, зое кетади.

Аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек.

Маҳмуд аз Замахшарий

***

Кимки ўзин санар жуда қувватли?
Ахир ҳамма учун ҳисоб бор, ҳисоб.       
Аллоҳнинг азоби, қаттиқ шиддатли:       
“Ва инналлоҳа шадидул азаб…”

“Ҳикмат ёғдулари” китобидан

***

Қалбинг ўзинг учун муҳим, одамлар эса кимлигинга қизиқишади.

Саййид Аброр Умар

***

Неъматларнинг энг яхшиси-ҳаракат қилиб эришилгани. Дўстларнинг энг яхшиси – Аллоҳ таолони эслатгани. 

Қалбларнинг энг нурлиси – ичида мол-дунё севгиси бўлмагани.

 

Икки киши чиқарган фитнани ҳатто шайтон ҳам чиқара олмайди: дунё ҳирсига берилган олим ва илмсиз сўфий.

Абул Ҳасан Ҳарақоний

***

Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

1978 марта ўқилди

Мақолалар

Top