Мақолалар

ЖУНУБ ҲОЛАТДА САҲАРЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

— Саҳарлик вақти тугашига озгина вақт қолганда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл оладими?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саҳарлик вақти тугашига оз қолган бўлса, жунуб киши оғзи, бурнини яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқкирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

3514 марта ўқилди

Мақолалар

Top