Мақолалар

“Муборак ой суҳбатлари” (12-сон)

Бошловчи — Саидолим Турдибоев: — Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳамда “UzReportTV” телеканали билан ҳамкорликда тайёрланиб, жонли эфирга узатилаётган “Муборак ой суҳбатлари” кўрсатувининг навбатдаги сони эътиборингиз марказида.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатувимиз бош ҳомийси — “Ipak yo’li banki”. Ҳомийларимиз “Biolife” ҳамда “Plasterm” савдо белгилари.

Бугун милодий сана бўйича 24 апрель. Ҳижрий сана бўйича Рамазон ойининг 12-куни. Ушбу ун барчангизга муборак бўлсин! Биз кўрсатувимизда сизларнинг таклиф ва талабларингиз асосида мавзуларни танлаб борамиз ва эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бугун студиямиз меҳмони пойтахтимиздаги “Новза” жоме масжидининг имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов бўлади. Ассалому алайкум. Кўрсатувимизга хуш келибсиз!

Бугун дам олиш куни бўлгани учун ҳамма қариндош-уруғлар бир-бириникига бориб, ҳол-аҳвол сўрайди. Шу маънода бугунги кўрсатувимизни сийлаи раҳмга бағишласак.

Жалолиддин Ҳамрақулов: — Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу баракатуҳу. Рамазон ойи ҳаммангизга хайрли бўлсин. Аллоҳ таоло қилаётган ибодатларимизни хусни қабул айласин. Инсон атрофдаги инсонлар билан тенгликни, ўзини бошқалардан устун қўймасликни ҳис қилиш керак. Баъзи инсонларга Аллоҳ таоло ризқини мўл берган бўлса, у қийналмаслиги мумкин. Улар қўли калта одамларни ҳис қилиши, уларга кўмак бериши лозимлигини билиши керак. Бу инсонлар орасидаги энг гўзал ибодатга лойиқлигини кўрсатади.

Инсон — мавжудотларнинг гултожи. Имтиҳон диёрини гўзал ўтказиш лозим. Инсонларни Ўзи йўқдан бор қилиб баъзи бир амалларни ибодат дажарасига кўтарган. Буларнин энг биринчси яқинлари билан алоқасидир. Сийлаи раҳмда бўлишдир.

Етти ёт бегонанинг бирор айбини кечириб юбориш мумкин, лекин ўз яқинининг айбини ҳадеганда кечириш мумкинмасда! Буни кечириш учун имон, тақво ва дин керак. Ана шунинг учун ҳам бу масала алоҳида ибодат дарадасига кўтарилган. Шу ўринда айтиш керакки, қандай алоқалар қарииндошлик алоқалари, деб аталади. Биринчиси насл, иккинчиси, ризоат, учинчиси қудачиликдир. Насл дегани маълум. Ота-онадан тарқаляпти. Ризоат фарзанд икки ёшгача бегона онани бир маротада эмса, ўша она фарзандга она бўлади. Унинг бошқа болалари ҳам фарзандга ака-ука бўлади. Никоҳ алоқаси орқали қариндош бўлиш. Бу алоқаларнинг йиғиндиси яъни улар билан алоқалар ҳам ибодатдир.

Имоми Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилади: “Футуҳотлар бўлиб турган пайтда тез кунда Миср улкаси фатҳ қилинади. Сизлар ўша кунда бўлиб турсангизлар, Миср аҳлига хушмуомала бўлинглар. Чунки уларнинг бизда иккита ҳаққи бор. Биринчиси, қариндошлик ҳаққи, иккинчиси, қудачилик ҳаққи”.

Энди мирсликлар Расулуллоҳ алайҳиссаломга қандай қариндошлик алоқалари бор дейилса, Пайғамбаримизнинг 25-боболари Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Ҳожар онамиз мисрлик бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мирсликлар билан футуҳотга борсангиз, улар билан гўзал муомала қилинглар, деган. Улар менга қариндош. Бу ерда урушдан мақсад вайронкорлик, одамларга зулм қилиш эмас, балки одамларга яхшилик келтирувчи динни етказишдир. Иккинчиси, уларнинг бизда қудачилик ҳаққи бор деганлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг аёлларидан бири Муолия Қилти онамиз мисрлик бўлади. Иброҳим деган ўғлининг оналари. Мана шу жиҳатдан мисрликлар бизга қуда.

Ҳақиқтан ҳам бизнинг доно халқимиз динимизнинг ўгитларига оғишмай амал қилиб келади. Шунинг учун биргина қудачилик — минг йилчилик, деган сўзнинг ўзида мана шу ҳақиқатни кўриш мумкин. Никоҳ алоқаси орқали ўша инсоннниг қариндошлари бу инсонга ва уларнинг яқинларига яқин бўлса, маҳалла ёки шаҳар ўша инсонларни ҳурмат қилишга ўргатадиган илоҳий таълимот бўлади.

Мана шу учта қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш динимизда ибодат даражасига кўтарилган. Аммо акси бўлса, катта бир ибодатни бузишлик, жаннатга кириш уёқда турсин ҳидини ҳам ҳидламаслик даражасидаги гуноҳни қилган бўлади.

Масалан, ота ўз яқинлари билан алоқа қилмаса, унинг фарзандлари ҳам улар билан борди-келди қилмайди. Бу сулолога ўтиб кетаверади. Шунинг учун ҳам бу масалалага жиддий қараш керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг ўнлаб оятида қариндошлик алоқаларини боғлашга чақиради. Шунинг учун ҳамки қалбида Аллоҳдан қўрқиши бор, қиёматдан умиди бор одамгина қариндошлар билан алоқа боғлайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийлаи раҳмни қариндошлар билан алоқани боғлашдир, деган. Шунингдек, сийлаи раҳм борди-келдини йўлга қўйишдир, деганлар Салом-алик бу бошқа нарса. Буни ёшларга ҳам ўргатиб бориш керак. Боболаримиз дам олиш кунлари қариндошлари билан таништириб, алоқаларни ярнада мустаҳкамлаган. Ҳозирги одамларнинг баъзилари эса энг яқин жигарини ҳам танимайди.

Аллоҳ таоло ўз синглисини бориб кўришлик учун агар йўлида буғдойзор бўлса, кечиб боришликка рухсат берадилар. Нега, сабаби опа-сингилнинг кўнгли кутиб қолмаслиги учун. Буғдай — олий неъмат. Лекин опа-сингил кўнгли ундан ҳам олий.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани зиёрат қилиб тургандилар, бир одам Каъбанинг эшигига осилиб олиб, Эй буюк Раббим мана шу уйнинг ҳурматидан сўрайман, деб дуо қилаётган экан. Шунда Расули акром бориб, эй Абдулло, сен ундай деб дуо қилганингдан кўра, ўзингнинг нафсинг, ўзингнинг қалбингдан сўрагин, дебди. Яъни мўминнинг қалби мана бу уйнинг ҳурматидан Аллоҳга яқинроқ ва ҳурматлироқдур, дедилар. Демак, инсоннинг кўнгли Аллоҳнинг наздида жудаям улуғдир. Шуниг учун ҳам улуғларимиз бирор бир инсонни жуда ҳам қаттиқ ёмон кўрмаганлар. Чунки сен ёқтирган қалбни Аллоҳ ёқтирса, нима бўлади, деганлар. Тўғри, бир одамнинг юриш-туриши ёқмаслиги мумкин. Бу — табиат. Лекин унга нисбатан жудаям нафрат қилмаслик керак. Чунки ундаям қалб бор. Уннинг эгаси эса Аллоҳдир. Уни Аллоҳ яхши кўрса-чи, унда бизнинг ҳолимизга вой бўлиб қолади.

Шунинг учун ҳам мана шундай улуғ айём кунларида қарирндошлармиздан хабар олишни ибодат экалигини унутмайли. Афсуски, шундай одамлар ҳам борки, яқинларини қачон бориб кўрганини ҳам эслолмайди. Муаммо мана шунда. Бунинг хатари нимада, деб сўралса агар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлик ришталарини узган, ҳатто адоват қилар даражага етказганларнинг дуоси бошидан бир даража ҳам кўтарилмайди, деганлар. Яъни, дуоси осмонда муаллақ қолиб кетади, дейилмоқда. Агар адоватли икки қариндош вафот этса, иккисидан бири жаннатга кирмайди, дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шунинг кечиримли бўлиш керак, бир-бирини кечириш керак.

Қариндошлар билан алоқани боғлиб, эътибор қилган ибодат эканлигини унутмаслик керак.

Ибодат учун Расулуллоҳ алайҳи васалламнинг қариндошлари Аббос ибн Абулмуталлибнинг ҳаётини айтиб берсак. Уларнинг амакилари кўп бўлган. Абдулмуталлиб Макканинг саййиди. Яман юртининг подшоҳи Каъбани Яманга кучириб кетаман, деганида, у мардона туриб ҳимоя қилган.

Бир куни Абраҳа қавмининг одамлари унинг туясини ўғирлаб кетади. Кейин уларга одам жўнатади, мен шу ернинг саййидиман, сенинг одамларинг мени туямни ўғирлаб кетишибди, ўшани қайтариб бер, дейди. Шунда Абраҳа ҳайрон қолиб, сен мана шу юртнинг подшоҳимисан, сенга айтсам, юртингни бузишга келдим, уни ҳимоя қиламан, деб келдинг, деб ўйласам сен битта туянгни сўраб келяпсанми, деганларида мен ўзимнинг ҳаққимни сўраб келяпман, сен бузмоқчи бўлган уйнинг ўз эгаси бор. Унинг Ўзи ҳимоя қилиб олади, сен менинг ҳаққимни бергин, дебди. Ҳақиқтан ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг уйини Ўзи ҳимоя қилиб олган. Осмондан қушларни жўнатиб унинг филларини ер билан яксон қилади. Мана шу воқеадан уч йил аввал Аббос Ибн Абдулмуталлиб дунёга келган экан. (“Фил” сураси баёни) Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам эса ўша фил воқеаси йили таваллуд топганлар. Демак, билиш мумкинки, Аббос Ибн Абдулмуталлиб Пайғамбаримиздан уч йил аввал дунёга келганлар. Бу кишининг оталари машҳур одам, оналари ҳам Нафила деган аёл бўлганлар. Аббос Ибн Абдулмуталлиб энди юрадиган бўлган пайтлари йўқолиб қолибди. Шунда оналари Аллоҳга назр қилибди, эй Раббим, Эй каъбанинг эгаси, агар мана шу ўғлимни, кўзимнинг қорачиғини соғ-саломат қайтариб берсанг, мен Сенинг уйингга кийим тикиб бераман, деган экан. Ўша куни Аббос розияллоҳу анҳуни соғу саломат бағирларига босганлар. Мана шу назр эвазига Каъбаи муаззамага кийим тиккан ва биринчи бўлиб Каъбага кийим тиккан инсон бўлиб тарихда қолади. Хуллас, шу кундан бошлаб Каъбада ёпинчиғ бор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик ингандан кейин инсонлар икки гуруҳга ажралиб қолишди. Яъни кимдир тезда Расулимиз алайҳиссаломга эргашдилар, ва баъзилари ундай қилмадилар. Кимдир иккиланиб қолди. Масалан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакиларидан бири Ҳамза имон келтирдилар. Абдулҳад амакилари ашаддий тиш-тирноқлари билан қарши бўлди, Аллоҳ таоло Қуръони каримда унга лаънат эълон қилди. Абутолиб амакилари Расулимизга кўнгилхонлик бўлдилар лекин имон келтирмадилар. Аббос розияллоҳу анҳу эса имонларини махфий тутдилар. Биринчилардан исломга кирдилар. Аммо жиёнларига жабр-ситам бўлмаслиги учун имонини махфий тутдилар. Лулоба Аббос розияллоҳу анҳунинг жуфти ҳалоли эди. Ҳадича онамиздан кейин иккинчи исломни қабул қилган Лулоба бинти Ҳоррис бўлади.

Аббос розияллоҳу анҳу, асосан, Маккада яшаганлар. У кишининг 14 та фарзанди бўлган. Катта фарзандининг исми Фозил бўлган. Шунинг учун Аббос розияллоҳу анҳунинг кунялари Аббу Фозил деб аталса, аёлиники эса Умму Фозил, деб аталади. Иккинчи фарзандлари Абдуллоҳ туғилганларида чақолоқни битта оқ сурпга ўраб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига борадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбада ибодат қилиб турган эканлар. Олдиларига бориб, эй жияним, хурсанд бўлинг, сулоламизда яна бир фарзанд дунёга келди, деганларида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлиб ҳалиги чақолоқни мубора қўлларига оладиларда юзларини очадилар. Чақолоққа биринчи бўлиб назар солган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Ва унинг юзидаги чиройни кўриб, бу чақолоқ ниҳоятда чиройли йигитча бўлибди, шунинг учун унинг исми Абдуллоҳ бўлсин, деб айтган эканлар. Кейинчалик Ислом тарихида Қуръон олими Абдуллоҳ Ибн Аббос бўлиб таниладилар. Пайғамбаримиз бу боланинг танглайини кўтариш учун муборак тупукларидан олиб оғизларига қўядилар. Биринчи она сути билан биргаликда бола қорнига тушган озуқа ҳам Расули акромнинг тупуклари бўлган. Ва дуо қилганларки, ана шу дуонинг барокатидан Абдуллоҳ ибн Аббос бутун Ислом оламига машҳур бўлганлар. У киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан жуда қисқа фурсат бирга бўлганлар. Аббос оилалари билан Макка фатҳидан кейин Мадинага кўчиб борганлар. Шу маънода Пайғамбар алайҳиссалом билан атиги уч йил бирга яшаган бўлади. Расулимиз алайҳиссалом Аббоснинг ҳижратидан кейин ҳижрат йўқ, деганлар. Яъни мана шу оила энг охирги бўлиб Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар. Расулимиз сав ким Аббоснинг уйига кирса, у омонда, деб марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ сав Мадинага кўчиб борганларининг иккинчи санасида Бадр уруши бўлади. Макка мушриклари билан мусулмонлар ўртасида кечади бу жанг. Шунда Расулимиз сав Бадр деган қудуқнинг олдига келиб Аллоҳ буюрган вазифаларни бажарганларидан кейин муҳим бир сирни айтадилар. Айтадиларки, мана шу сизларнинг рўпарангизда турган душман орасида иккита одам бор, улар ўз ихтиёри билан урушга келганлари йўқ. Битталари менинг амаким Аббос, дедилар. Унга рўпара бўлган одам унга тегмасин, дедилар. Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга бу хабарни етказадилар, Жаброил алайҳиссалом эса Пайғамбаримизга Макка мушриклари орасида иккита одам бор, бири амакингиз Аббос, унга қўл кўтармангизлар, дейди. Бундан билинадики, бу кишининг имонлари, ислом бўлган. Бахтга қарши ушбу урушда асирлар қатори амакилари ҳам асирга тушиб қолади. Ва ўша кунда икки хил усул билан асирлар озод қилинади. Биринчиси, ўнта мусулмон фарзандига хат-савоб чиқарса, озод қилинади, иккинчиси, тўлов қилса, озод этилади.

Ана шунда Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига олиб келганларида биласизми, эй жияним, мен мусулмонман, дейди. Пайғамбар сав эса сиз фарзандларингиз ва яқинларингиз учун тўлов тўлайсиз, деди. Мана шу пайтда бир гўзал оят нозил бўлади. Асирлар орасида Аллоҳга имонлари мукаммал бўлган зотлар ўша белгиланган нарсани тўлайдилар. Лекин Аллоҳ таоло унга ўшанинг эвазига мукофотини беради ва охиратда инша Аллоҳ мағфират қилинади, деган.

Аббос розияллоҳу анҳу Бадр кунини эсласа бошқа саҳобалар турли воқеаларни гапирардилар ва у киши айтарканларки, мен биринчисини олдим. Яъни мен 20 ўқя бердим менга Аллоҳ таоло 20 та қулнинг соғлиғию маблағи билан қайтариб берди, бу дунёда мен уни кўрдим, дедилар. Аммо иккинчисидан ҳам — Аллоҳ таоло мени мағфират қилишидан ҳам умидим бор.

Пайғамбаримиз Макка фатҳидан кейин Маймуна онамизга уйланганлар. Маймуна онамиз эса Аббос розияллоҳу анҳунинг аёллари Умму Фозил, яъни Лўбобо Битти Ҳориснинг синглиси бўладилар.  Энди амаки ва жиян бу ўринда божа бўлишди. Ислом тарихида Пайғамбаримиз сав аёлларидан биргина Маккада дафн қилинган бўлса, бу Ҳадича онамиз, Маккага яқин жойда эса Маймуна онамиз ҳаждан қайтаётиб вафот этган ва шу ерга дафн қилинган. Маймуна онамиз бу ер менга шараф деганлар. Чунки шу ерда Расулуллоҳ сав билан ёлғиз қолганман, деганлар.

Макка фатҳидан қайтаётган пайтларида ҳам бир қатор воқеалар бўлиб ўтган. Шунда ҳам Пайғамбаримиз (сав)нинг ёнларида туриб, мардоналик кўрсатган зот амакилари Аббос розияллоҳу анҳу бўлади.

Тоиф кунида Ҳанзала деган бир соҳобани ўғирлаб кетишади. Шунда Расулуллоҳ (ас)га Жаброил алайҳиссалом бир хабар етказади. Расулуллоҳ сав саҳобаларга қараб, ким мана шу Ҳанзалани бир тола сочини ҳам тўкмасдан олиб келса, мен Аллоҳ таолодан катта ажр-савоб, мана шу тоифликларга бериладиган савобга баробар савобни Аллоҳдан сўраб бераман деганлар. Шунда Аббос розияллоҳу анҳу тунда бориб Ҳанзала розияллоҳу анҳони тирик ҳолда қайтариб олиб келадилар. Хуллас, у шу урушдаги улкан ажр савобга эга бўлади. Шунинг учун ҳам сиротликлар Тоиф кунини Аббос куни ҳам деб атайдилар.

Аббос ра Пайғамбаримиз сав билан биргаликда Мадинага қайтадилар. Бу пайтда Мадинада Ислом анча мустаҳкамланган бўлади. Пайғамбаримиз йиғилиш ўтказсалар саҳобаларнинг ўринлари маълум бўлган. Ўнг тарафида Абу Бакр Сиддиқ, чап тарафида Умар розияллоҳу анҳу, рўпарасида эса Усмон розияллоҳу анҳу ўтирганлар. Шундай йиғилишларнинг бирига Аббос розияллоҳу анҳу ҳам қатнашганлар.

Пайғамбаримиз сав Аббос розияллоҳу анҳу уй қуриб беради ва унга ўзлари ҳам ёрдам беради. Жумладан, уйнинг тарновини ўзинниг муборак қўллари билан ўрнатиб берганлар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларида жумага келаётсалар ҳалиги тарновдан бир нарса томиб ҳазрат Умарнинг кийимларини бузиб қўйибди. Қайтиб бориб кийимларини янгилабдида буйруқ қилибди. Ўша тарнов олиб ташлансин, деб. Одамларга ҳалақит беряпти дебди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ўтирсалар Аббос розияллоҳу анҳу кириб келибди. Эй Умар розияллоҳу анҳу нима иш қилиб қўйдингиз, дедилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қўрқиб кетиб нима иш қилибман, дедилар. Ҳозир олиб ташлаттирган тарновни биласизми? Йўқ. Уни Расулуллоҳ сав ўз қўллари билан ўша жойга ўрнатганлар, дебдилар. Ҳазрати Умар йиғладилар. Эй Аббос ҳозир борамиз, ўша тарновни менинг елкамга оёқларингизни қўйиб жойига қўймасангиз мен сиздан рози бўлмийман, дедилар. Улар шу ишни қилишди. Бу Расулуллоҳ (сав)га бўлган юксак муҳаббат рамзидир.

Пайғамбаримиз сав Аббос розияллоҳу анҳуга уй қуришга ёрдам берган эканлар. Мадинадаги йиғилишларнинг бирига Аббос розияллоҳу анҳу бориб қолибди. Қараса бўш жой йўқ экан. Нима қилишни билмай турганларида Абу Бакр Сиддиқ ўринларидан туриб келиб Аббос (ра)нинг қўлларидан тутиб, ўз ўрнига олиб борган эканлар. Шунда Пайғамбаримиз (сав)нинг юзларига қувонч барқ урибди ва жамоатга қарата фазл эгаси фазллиларнинг қадрини билади, деган эканлар. Бу ерда ҳам Абу Бакр Сиддиқни ҳам Аббос (ра)нинг мақомларини мақтаб қўйган эканлар.

Расулимиз (сав) амакиларини жуда яхши кўрардилар. Чунки мақомлари шунга лойиқ эди. Ҳатто бир ҳадиси шарифда мени Аллоҳ таоло ўзига дўст тутди, худди Иброҳим ҳалиуллоҳни ўзига дўст тутгани каби. Икки дўстнинг ўртасида эса Аббос бордир, деганлар. Бу ҳам ҳазрати Аббос (ра)га берилган жуда катта баҳодир.

Бир куни ҳазрати Умарни Пайғамбаримиз (сав) омили закот қилибди. Яън закот йиғувчи. Кўчага чиқса, ҳазрати Аббос (ра) кетаётган экан. Шунда эй Аббос закотингизни бериб қўйинг, дебди. Аббос (ра) эса мен закотимни бериб қўйганман, дебли. Шунда Умар (ра) агар Расулуллоҳ (сав)нинг амакилари бўлмаганинизда ўртамизда қилич бўларди, дебди. Бу сўз Расулуллоҳ (сав)га етиб борибди ва минбарга чиқиб, билинглар, Аббос мендандир, мен унданман, дедилар. Аббос менинг амаким, амаки эса ота мақомидадир деганлар. Амакилар ота ўрнида деган сўз шунинг учун ишлатилади. Худди хола она мақомидадир деган ҳадисга ўхшаб. Хуллас Аббос (ра) кейинги йилнинг закотиниям аввалдан тўлаб қўйган экан.

Аббос (ра) ўғли Абдулла ибн Аббос шундай ривоят қиладилар. Бир куни отамни Расулуллоҳ (сав) ҳузурларига чақириб, эй амакижон, душанба куни ҳамма авлодларингизни олиб келинг, дебдилар. Билгиланган куни уйларига бордик, ўтирдик. Шунда Расулуллоҳ (сав) кийиб турган кийимларини ечдиларда бизнинг устимизга ташладилар. Эй Аллоҳ мана шу кийим тагидагилар менинг аҳлим, менинг аҳли байтим, мен уларни яхши кўраман, Сен ҳам уларни мағфират қилгин, дедилар. Девор томондан омин деган овоз келдилар.

Пайғамбаримиз бу кишидан рози бўлган ҳолатда вафот топдилар. Расулуллоҳ (сав)ни ювиш, кафанлаш ва қабрга қўйишда муҳожир ва ансорлар жамоаси тортишиб қолишади. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (ра) тўхтанглар, бу ерда амакилари Аббос (ра) борларку, дейди. Аббос (ра) эса кимлар ювиши, кафанлаши, қабрга тушишини белгилаб берганлар.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, ҳазрати Аббос (ра)нинг фарзандлари кўп бўлган. Уларнинг ҳаммалари дунёнинг турли бурчакларида дафн қилинганлар. Мисол учун энг катта фарзандлари Фазил Мадинада. Кейинги ўғиллари Абдуллоҳ Тоифда, кейинги ўғиллари Қусам ибн Аббос Самарқандда, кейингиси Маабад Африкада...

Расулуллоҳ (сав)ни сўнгги манзилга кузатган олти одам бўлса шуларнинг бири бизнинг юртимизда. Бу Қусам ибн Аббосдир. У киши Расулуллоҳ (сав)ни кўрганлар. Ва яна айтадилар, бешта инсон Пайғамбаримиз (сав)га шунчалик ўхшаганларки, кўрганда одам янглишиб кетар даражасида бўлган. Шулардан бирлари ҳам Қусам ибн Аббосдир. У киши юртимизга динни етказган фотиҳлардан бир бўлган.

Ва яна айтиш мумкинки, дин Арабистон ярим оролида ўсиб чиққан бўлса, бизнинг юртимизда мева бера бошлаган. Бу заминдан буюк уломаларнинг етишиб чиқиши ҳам бежизга эмас. Биз эса эндиликда боболаримизга ўхшашимиз, уларга муносиб ворис бўлишимиз лозим.

Ҳазрати Умар даврида бир йили жуда қаҳатчилик бўлади. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Аббос (ра) майдонга олиб чиқиб Аллоҳдан ёмғир сўрайди. Умар (ра) эй, Раббимиз илгари Пайғамбаримиз (сав)ни васила Сендан ёрдам сўрардик, энди эса амакилари Аббосни васила қилиб дуо қилмоқдамиз. Бизга ёмғир бергин, деб дуо қиладилар. Одамлар шу майдондан тарқалмасиданоқ осмондан ёмғир қуйиб беради. Бу Аббос (ра)нинг Аллоҳ ҳузуридаги мақоми юксаклигидан далолат беради.

Умар (ра) Масжиди Набавийни кенгайтириш ғоясини илгари суради. Масжид яқинида Аббос (ра)нинг ҳам уйлари бор эди. Масжид кенгайиши учун ўша уй ҳам бузилиш керак бўлган. Шунда мусулмонлар амири ҳазрати Умар Аббос (ра)нинг уйига бориб мана шу уйингизни сотсангиз дебди. Аббос (ра) кескин йўқ, деган жавобни айтибди. Бўлмаса ҳадя қилинг, дебдилар. Йўқ, дебди. Бўлмаса ўзингиз қилинг, десаям йўқ, дебди. Бўлмаса ўртамизга ҳакам қилинг десаям йўқ, дебди. Шунда Аббос (ра) ўйланмасдан бизга Убай инб Каъаб ҳакамликка лойиқ, дебдилар. Убай инб Каъаб Қуръон қориси, қориларнинг саййиди ҳисобланади. Пайғамбаримиз (сав) тўртта исмни айтиб агар Қуръони каримни менга нозил қилингандай ўрганмоқчи бўлсангиз мана шу тўртта одамдан ўрганинглар, деган. Улардан бир Убай ибн Каъабдир. Ҳатто Қуръони каримдаги “Баййина” сураси нозил бўлганида Жаброил (ас) Пайғамбаримиз (сав)га аввал буни бориб Убай ибн Каъабга ўқиб бераркансиз, Аллоҳ айтди, дебдилар. Пайғамбаримиз бу гапни Убай ибн Каъабга айтсалар, Убай ибн Каъаб йиғлаб туриб, Аллоҳ менинг исмимни айтдими, деган эканлар.

Хуллас, ҳазрати Умар билан Аббос (ра) ўртасига ҳакамликка Убай ибн Каъаб бордилар. Эшитиб бўлгач, ҳукм ернинг эгасига, дедилар. Ҳазрати Умар (ра) буни ўйлаб атдингизми деганларида, ҳа, дедилар. Нимагаки, Пайғамбаримиз (сав)га Довуд (ас) билан Сулаймон (ас) қиссалари баён қилинган оят келганида ўша Сулаймон (ас) байтул Мақдисни қураётган пайтларида девор қулаб тушавераркан. Яна такрорланаверибди. Шунда Аллоҳ таоло, эй Сулаймон аввал ернинг ҳаққини адо қилинг, деган экан. Кейин шу ер эгаси ҳаққи адо қилинганида қурилиш бўлган экан.

Шунда ҳазрати Умар (ра) бу ҳукмга рози бўлган эканлар. Аббос (ра) эса эй Умар мен ўша жойни Аллоҳ розилиги учун масжид қурилишига бердим, деган экан. Умар (ра) эй Аббос нега шунча оворагарчилик, бераркансиз шуни бошида бериб қўйсангиз бўлмасмиди, деганларида биздан кейин келадиган инсонларга мана шу нарса дарс бўлсин, дедим деган эканлар.

Расулимиз (сав) бир куни амакилари Аббос (ра)ни чақириб, эй амакижон, сизга ҳеч бир олам қилмаган, сизга ҳеч бир олам бермаган ҳадяни берайми, дедилар. Майли дедилар Аббос (ра). Ўнта хислат соҳиби бўласиз дедилар яна, майли дедилар. Шунда Расулуллоҳ (сав) тасбеҳ намозини ўргатганлар. Тасбеҳ намози тўрт ракатлик нафл намоздир. Унда 300 маротада ҳар ракатида 75 маротада такрорланадиган тасбеҳ намози ўқилади. Шуни ўқинг, Аллоҳ олдинги ва кейин гуноҳларингизни кечадилар. Буни ҳар жума, бўлмаса йилда бир, бўлмаса умрингизда бир маротаба ўқиб қўйинг, дедилар.

Сўзимиз ниҳоясида сизу биз ҳам қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлайлик. Шундай улуғ кунларда уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгилларига хурсандчилик солишимиз катта ибодатдир. Аллоҳ ҳар биримизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, улуғ кунларда қилаётган ибодатларимизни қабул қилсин.

 

— Ассалому алайкум. Бошқа диндаги дўстим сиз мусулмонлар дуо қилаётганда омин, деб юзингизга сурасизлар. Бунда қанақа маъно бор деди? Мен унга жавоб беришга қийналдим.

 

— Дуо — ибодат. Икки қўлимиз Яратганнинг даргоҳига кўтарилади ва бу қуруқ қайтарилмайди. Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз (сав) қўлларини кўксилари баробар кўтариб, Худодан сўрардилар ва Аллоҳ менга берди, деган маънода юзларига суриб қўярдилар, дейилади. Аллоҳ берган нарсани эса юзга суришлик мустаҳаб амалдир.

 

— Намозимда ўзимга бирор нарса сўраб, дуо қилсам бўладими?

 

— Албатта, сўраса бўлади. Лекин Ҳанафий мазҳабимизда намознинг ичида бандалардан сўраладиган нарсалар сўралмайди. Масалан, бирор йигит уйланадиган бўлса, мена ўша Раънохонни насиб қилгин, дейилмайди. Менга солиҳа қизни ато қилгин, дейилади.

 

— Менинг бир танишим процентчи. Ифторликка чақирди. Боришим жоизми ифторликка.

 

— Уламоларимиз агар нопок йўл билан даромад қиладиган одам эҳсонга чақирса, ўша одамнинг нопок йўл билан топадиган дорамадидан бошқа ҳалол йўл билан топадиган даромади кўп бўлса борса бўлади, деганлар.

Аммо кўпроқ қисми нопок йўл билан келадиган бўлса, бормагани афзал, дейдилар.

 

— Тўрт фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Икки қизимни ўзим узатдим. Эшитишимча қариндошчиликни узган жаннатга кирмайдикан. Фарзандларим отаси билан умуман гаплашмайди. Шунда улар қариндошчиликни узган ҳисобланадими?

 

— Бу аёлдан илтимос қилган бўлардик, ўғил нима бўлганда ҳам отанинг фарзанди. Ота билан муносабатларни мустаҳкамлаш болаларнинг гарданидаги қарз. Албатта, борди-келди алоқаларини боғлашлик шарт.

 

— Инсон саксон ёшга кирганда, унга гуноҳ ёзилмайди, дейишади. Шу тўғрими?

 

— Аввало, ҳаммамизни шу ёшга етказсин. Аллоҳ таоло кимнинг соч соқоли ислом йўлида оқорган бўлса, унга азоб беришга ҳаё қиламан, деган ҳадиси қудсий бор. Бу дегани гуноҳни қилишда чегара йўқ деганимас. Баъзилар ёш болаларнинг гуноҳи ёзилмайди, дейишади. Бу гуноҳ ишни қилаверсин, дегани эмас. Кексаларда ҳам шу ҳолат, яъни кексалик камчиликларидан кўз юмилиши мумкин. Лекин гуноҳ иш қилинса, бу ёзилаверади воллаҳу аълам.

1976 марта ўқилди

Мақолалар

Top