Мақолалар

Динда саволим бор: Дафндан кейин аёлларнинг қабристонга бориши

— Дафн маросими куни ҳали эркалар қабристондан қайтмасдан туриб, аёллар мозорга бориши (ва қабрни телефонга суратга олиши) жоиз-ми?

— Аёлларни мозорга боришлари масаласи алоҳида мавзу ҳисобланади. Динимизда аёллар шариат талаблари ва кўрсатмалари асосида, белгиланган шарт ва шароитларда қабристон ёки мозор-зиёратгоҳларга бориши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, одатда аёллар ҳиссиётга берилувчан бўлгани учун қабр ва зиёратгоҳларга борганида шариатга зид амаллар қилиб қўйиши мумкин. Шундан қаттиқ эҳтиёт бўлиш лозим. Қабрни зиёрат қилишдан асосий кўзланган мақсад, ибрат ва намуна олишдир. Унда суратга тушиш, селфи қилишдан сақланиш даркор.

1946 марта ўқилди

Мақолалар

Top