Мақолалар

Бир боланинг қалбида каъбага муҳаббат

Ҳазрат Муршид-э Олам (пир Ғулом Ҳабиб Нақшбандий) раҳматуллоҳи алайҳ бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Биз Ҳарами шарифда жойлашган эдик. Бир кичкина бола бизнинг чодирга келар эди. Биз унга ейиши учун нон берар эдик. У жудаям хурсанд бўлиб кетар эди. У қайта қайта келаверганидан биз уни яхши кўриб қолдик. У кичкина бола ҳам бизга яқин бўлиб қолди. Бизнинг туришимиз ниҳоясига етиб, яна сафарга кетишимиз керак эди. Шунда, менинг аҳлиям ўша болани чақириб, агар сен биз билан бирга кетсанг, биз сени олиб кетамиз деди. У бола: Қаерга? деди. Аҳлиям: Бизнинг юртга деди. Бола: У ерда нима бўлади? деди. Аҳлиям: У ерда иссиқ ҳам кам бўлади. Вақтида егулик ҳам топилади ва сув ҳам топилади. Сенга у ерда кўп қулайликлар бўлади. Бирор қийинчилик бўлмайди. Яхши кийим ҳам топилади. Хуллас ҳар турдаги неъмат топилади деб, гапини тугатди. Шунда, бола байтуллоҳ тарафига назар солди ва унга ишора қилиб: У ерда байтуллоҳ ҳам бўладими? деди. Аҳлиям: Йўқ, байтуллоҳ у ерда бўлмайди деди. Буни эшитиб, бола: Агар у ерда байтуллоҳ бўлмаса, мени у ерга боришимга хеч хожат йўқ. Менга фақат байтуллоҳнинг ёни керак деди.

 

Матонат соҳибларининг ларзага солувчи воқеалари китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

1595 марта ўқилди

Мақолалар

Top