Мақолалар

Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг

 

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

Q Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26

Q Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

 

 

Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади: 

  • 19 июль – 5 маҳал,
  • 20 июль – 5 маҳал,
  • 21 июль – 5 маҳал,
  • 22 июль – 5 маҳал,
  • 23 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

 

 

 

4994 марта ўқилди

Мақолалар

Top