Мақолалар

Устозим Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари

Ёднома

Хўбларни хўбига тож,

Зиёси сўнмас  сирож.

Ислом динига ривож,

Партави ирфон эди.

 

Аксар вақти хорижда,

Форсу, Хинду, Халижда.

Эллар аро хўп жуда,

Файзиёб мехмон эди.

 

Заковатли хўп зукко,

Зарофати сер жило.

Забардаст зўр рахнамо,

Машхури жахон эди.

 

Рўйи замин бўлиб ром,

Руфақоси хосу ом.

Фасих маликул калом,

Нутқи хўп равон эди.

 

Атеистлар давронда,

Миллат эди армонда.

Шундай залил замонда,

Ношири Қуръон эди.

 

Таваллуд Тошкент шахри,

Ўрта  Осиё   фахри.

Илму хикматлар нахри,

Даъвати шоён эди.

 

Зубдаи замон бўлиб,

Аллома пурдон бўлиб.

Хофизи Қуръон бўлиб,

Зикрила  хушхон эди.

 

Илму хикмат илғори,

Маънан етук сардори.

Хайру сахо тождори,

Химмати чандон эди.

 

Ёзмиш қанча китоби,

Хидоятга хитоби.

Айлаб Каъба тавофи,

Зуюфи рахмон эди.

 

Воиз нотиқ сухандон,

Хам қомусий билимдон.

Етти иқлимга аён,

Олими бурхон эди.

 

Улуғ аждоди эшон,

Ибн эшон Бобохон.

Унвони муфтий замон,

Фатвоси фармон эди.

 

Дини исломга рахбар,

Хақ йўлда боғлаб камар.

Сўзлари дурри гавхар,

Бехад нуктадон эди.

 

Дину диёнат сочиб,

Мушкулотларни ечиб.

Масжид, мадраса очиб,

Имоми замон эди.

 

Истаги тинчлик ахди,

Устоз дуоси бахти.

Пойида қирол тахти,

Машъали  Турон эди.

 

Номи машхур муқтадо,

Толибларга муттако.

Такрори йўқ мутлақо,

Маънавий боғбон эди.

 

Хуш тиловат сехрли,

Фақих олим фахрли.

Тимсоли йўқ мехрли,

Фозили даврон эди.

 

Оқ кўнгилли пок тийнат.

Зиёси сўнмас хилқат,

Хар давр учун зийнат,

Баркамол инсон эди.

 

Нидо келди ногахон,

Куллу ман алайха фон.

Абдулахад   беимкон,

Кўз ёши уммон эди.

 

        

Бўз туман бош имом хатиби

Абдулаҳад Қори Шахрихоний

 

9879 марта ўқилди

Мақолалар

Top