Мақолалар

Аллоҳни қандай танийсиз?

«Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган Зотдир…» (Сажда сураси, 4-оят).

Осмонлару Ернинг олти кунда яратилишининг ҳикмати ва сир­лари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимиз бу тўғрида турли фикрларни айтган бўлса­лар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишни маъқул кўрганлар.

“Олти кун” деганда қанақа муддатни тушуниш ҳақида айрим тафсирчиларимиз: у “олти кун” ушбу дунёдаги олти кун билан тенг; агар Аллоҳ хоҳлаганида, кўз очиб-юмгунча яратиб қўяр эди-ю, аммо бандаларига шошилмасликни ўргатиш учун шундай қилган, де­йишади. Бошқа баъзи тафсирчи­лар эса: бу кунларимиз вақт ўлчо­­ви сифатида осмонлару Ер яра­тил­ганидан сўнг жорий бўл­ган, ҳозирги “кун” деб айтган вақт ўлчовимиз Ернинг ўз ўқи атрофи­да бир марта айланиш муддати­дир, Ер яратил­масидан аввал бу ўлчов қандай бўлиши мумкин, дейдилар. Ва яна оятдаги “кун”сўзининг маъносини ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи билади, дей­дилар (Шайх Муҳаммад Со­диқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири Ҳилол”).

“Муставий” сўзининг тафси­ри тўғ­рисида Раъд сурасининг ٢-­ояти­да ҳам изоҳ берилган. Жаъ­фари Содиқ, Ҳасан Басрий, Абу Ҳанифа, Молик ибн Анас раҳи­маҳумуллоҳ сўзларига кўра, “истиво” сўзининг луғавий маъноси маълум, кайфият ва ҳолати но­маълум, унга имон келтириш вожиб, уни инкор этиш куфр, унинг кайфияти ҳақида савол қилиш ва баҳслашиш бидъатдир. Аммо “Мушаббиҳа” фир­қасига ўхшаб “Арш”ни тахт, “истиво”ни ўрнашиб ўтириш деб тафсир қилиш нотўғри ақидадир. Демак, биз Аллоҳ Арш узра “муставий”дир, деб айтамиз, лекин Аршнинг усти­га ўрнашди, демай­миз. Зеро, Аллоҳ Аршдан ол­дин ҳам бор эди, ундан кейин ҳам бор боқий Зотдир. У макон ва замондан холидир (“Мадорикут-танзил ва ҳа­қоиқут-таъвил”).

(Абдулазиз Мансур. “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”).

Робияхон ТОҲИРОВА тўплади.

2660 марта ўқилди

Мақолалар

Top