Мақолалар

Арафа куни Раҳмат тоғида туришнинг фазли

Раҳмат тоғи

Аллоҳга шукрки, дунёдаги барча мўмин-мусулмонларга икки йилдан кейин хаж йўллари очилди. Шу маънода ҳажнинг фарз амалларидан бири – Арофот тоғи ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Жабал ар-Раҳма ёки Арафат тоғи Маккаи мукарраманинг шарқида тахминан 22 киллометр масофада Макка ва Тоиф ўртасидаги йўлда жойлашган. Минодан 10 км, Муздалифадан эса 6 км узоқликда. Унинг “Раҳмат тоғи” деб номланиши Арафот кунида ҳожиларга тушадиган марҳамат ва баракаларни яқинлиги учун.

Тоғнинг номлари

Раҳмат тоғининг номи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида маълум бўлмаган. У кўплаб номлар билан аталган:

  1. Жабал ал-Дуа: Арафа куни дуо жойи бўлгани учун;
  2. Ал-Қураин тоғи: Баъзилар шундай дейишган;
  3. Элал: Қадимги жоҳилият давридаги номи;
  4. Жабулул Вуқуф: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва хожилар тургани учун.

Арафа куни Раҳмат тоғида туришнинг фазилати

Арафотда туриш ҳажнинг энг улуғ ибодатларидан  бири бўлиб, усиз ҳаж бўлмайди. Бу кунда Арафотда туришнинг фазилатлари ҳақида қўйидигилар зикр қилинади:

  • Бу кунда энг кўп одам дўзахдан озод қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).
  • Арофат кунидек хожиларни  дуо ва тазаррулари  ижобат бўладиган бошқа жой йўқ. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши дуо - бу Арофот кунидаги дуодир”, дедилар.   
  • Аллоҳ таоло Арафа аҳли билан  фаришталарга  фахрланади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло бир бандани Арафот кунидан кўра тез-тез дўзахдан озод қилиши, дуо қилиши сўнг фаришталарга мақтаниб: «Бу одамлар нима истайди?», дейди.

  • Аллоҳ таъола ушбу кунда Арафотда турганларга раҳмат ва барокотини туширади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ ҳузурида Арафот кунидан яхшироқ кун йўқ. Аллоҳ таоло дунё осмонига (фаришталарга мақтаниб) ер аҳли билан фахрланиб айтади: “Менинг чанг босган бандаларимга қаранг! Менинг раҳматимдан умидвор бўлиб,  барча жойлардан келдилар. Ва ҳоланки улар менинг азобимин кўрмаганлар. Аллоҳ таоло бирор кунда  Арафа кунидек   бандани дўзахдан озод қиладиган кун йўқ, дейди”.

  • Бу кунда Арофотда тўриш машҳуд кунидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейди: “Ваъда қилинган кун қиёмат куни, машҳуд куни Арофот кунидир, Шоҳид жума кунидир”.

Ушбу ҳадиси шарифдан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:

  1. Дуо қилиш;
  2. Истиғфор айтиш;
  3. Қуръон тиловат;
  4. Зикр тасбиҳлари;
  5. Хожат номозларини ўқиш;
  6. Кишилар бир-биридан розлик олиш.

Аллоҳ таоло барчалармизни ушбу муқаддас жойда ибодат қилишни насиб этсин!

Обидхон домла Икрамов,
ЎМИ Наманган вилоят вакил ўринбосари.

 

2989 марта ўқилди

Мақолалар

Top