Мақолалар

Динда саволим бор: Қуръоннинг маънолари таржимасини ўқиб хатм қилса бўладими?

— Уйимизда Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги таржимаси бор. Шу китобни ўқиб хатм қилса бўладими?

— Албатта, Қуръон Аллоҳнинг Каломи. Уни ўқиганга ҳар бир ҳарфи учун савоб берилади. Сиз айтган ҳолатда тиловатни эмас таржимасини ўқиганнинг савобини олади.

Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардандир.

 

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

3716 марта ўқилди

Мақолалар

Top