Мақолалар

Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти

Қорақалпоғистон мусулмон­лари қозиётига дастлаб Увайс Алаўд­­динов (марҳум), кейин Зийнел Ара­фатдинов қозиётни бошқар­ган. 1998–1999 йиллари Кеўлим­жай Жамалов, 1999–2005 Мурат Абдиев, 2005–2012 йиллари Қи­дирнияз Алимбетов қози бў­либ ишлаган. 2012 йилдан буён Шамсутдин Бауатдинов қозилик қилиб келмоқда.

Фаол имом-хатиблар:

Икрам Шерниязов (Хўжайли тумани, “Пирим эшон бобо"); Бах­рамаддин Разов (Нукус шаҳри, “Имом эшон Муҳаммад”); Ну­ратдин Юсупов (Беруний тумани, “Султон Увайс бобо”); Досназар Қиличев (Тўрткўл тумани, “Мулла Жумабой”); Абдулазиз Идрисов (Элликқалъа тумани, “Абдуллоҳ Норинжоний”); Аб­дураҳмон Мат­сафоев (Амударё тумани, “Юсуф эшон”); Ўктам Қурбонниёзов (Аму­дарё тумани, “Нўғай эшон”); Рахат Умаров (Қўнғирот тумани, “Ҳаким ота”); Алимжон Са­лимов (Нукус тумани, “Имом эшон”); Бахберген Надиров (Тахтакўпир тумани, “Халқ”); Раҳимжон Тлеўбаев (Мўйноқ тумани, “Тўқмоқ ота”).

Республикада “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси бор.

Сўнгги йилларда Қорақалпо­ғистон Респуб­ли­касида “Муҳаммад Бахий эшон”, “Салмен эшон”, “Сафар ота”, "Атажан хўжа”, “Бердақ бобо”, “Юсуф ота”, “Раҳматуллоҳ махсум”, “Айимбет охун”, “Абдулкарим охун”, “Ҳаким ота”, “Қорақум эшон”, “Мулла Исҳоқ” каби янги жоме масжидлар очилди.

Қорақалпоғистон мусулмон­лари қозиёти 1992 йилда Қора­қалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. Ҳозир республикада 63 та жоме масжид ишлаб турибди.

Жомеларда 22 нафар олий, 41 нафар ўрта-махсус диний маълумотга эга имом-хатиб ишлайди.

Шамсутдин БАУАТДИНОВ,

Қорақалпоғистон мусулмонлари

қозиёти қозиси

 

1198 марта ўқилди

Мақолалар

Top