Рақамлаш тизими
Бутун дунё бўйлаб қўлланиб келинаётган рақамлаш тизими, эҳтимол, Ҳиндистонда пайдо бўлгандир. Аммо рақамларнинг шакли арабча. у дастлаб 825 йилда мусулмон математиклари ал-Хоразмий ва ал-Киндий асарларида босма ҳолида пайдо бўлган. “Алгебра” сўзининг асоси эса ал-Хоразмийнинг “Ал-Жабр ва-ал-Муқобила”сидир. Ўша асарда ёзилган қоидаларга ҳали ҳам амал қилинади. Мусулмон математикларининг ишларининг натижалари алгоритм ва тригонометрик формулаларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда Европага 300 йилдан сўнг кириб борган. Ал-Киндий ихтиро қилган частота таҳлили замонавий криптография фанининг яралишига ва ривожланишига асос бўлиб хизмат қилган.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади