Нафс хасталикларидан бири шуки – инсон қилган яхшилик ва ибодатлари учун савоб кутади.
Муолажа услуби
Банда ҳар бир ибодатни бажаришида жуда кўплаб камчиликларга йўл қўйишини англаш орқали бу касалликдан халос бўлиши мумкин. Агар инсон ибодатларни адо этишдаги айб-нуқсонлари, камчиликлари кўплигини тан олса, у энди қилаётган ибодатлари учун мукофот кутмайди. Ибодатини сидқидилдан бажарувчи камтар бандалар савоб ҳақида ўйламайдилар, балки Аллоҳ таолонинг уларга тақсимлаб қўйган нарсаларига қаноат қиладилар.
Албатта, Аллоҳ таолонинг бандасига бу дунё ва охиратда олдиндан белгилаб қўйган нарсасигина амалга ошади. Бироқ, бу – амални тарк этиш ва фақатгина тақдирни кутиб ўтириш лозим дегани эмас. Балки банда Роббига сабр ва ихлос билан бўйсуниши ҳамда ибодатларини бажаришга интилиши керак.
Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси