Мақолалар

Иброҳим алайҳиссаломнинг синалиши

 ابتلاء ابراهيم عليه السلام

58-савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَإِذِ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ

«Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла!» (Бақара сураси, 124-оят)

Муфассирлар Иброҳим алайҳиссаломнинг синалиши ҳақида нима деганлар?

58жавоб: Ҳасан  Басрий айтади: Аллоҳ таоло у зотни фарзандини қурбонлик қилиш билан синади. У киши бунга сабр қилди. У кишини юлдузлар, қуёш, ой билан синади. У киши бу синовдан яхши ўтди. Билдики, унинг Робби йўқ бўлмайдиган доимийдир. Кейин у киши ватанидан чиқиб кетиши билан синалди. У киши Аллоҳ таоло учун ҳижрат қилиб чиқиб кетди. Сўнгра оловга отилиш билан синалди, у сабр қилди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Бу динда Иброҳим алайҳиссаломдек бошқа ҳеч ким синалмаган. У Ислом билан синалди ва у бу синовни гўзал тамомлади:  وَإِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ ٱلَّذِی وَفَّىٰۤ  «Ва вафо қилган Иброҳимнинг…»

Натижада Аллоҳ унга жаҳаннамдан бароат берди.

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

1260 марта ўқилди

Мақолалар

Top