Мақолалар

Нафсингизни Рамазонда тарбия қилинг!

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)”.

Рамазон тарбия ойидир. Айниқса, нафс тарбияси муҳим омилдир. Банда Рамазондан ҳам жисман, ҳам руҳан покланиб чиқмас экан, мақсад ҳосил бўлмабди, рўза тутишдан кўзланган мақсадга эришмабди.
Рўзадан мурод – нафсни тарбиялаш ва тавбадир. Рўзадан мурод руҳан покланмоқдир. Қалбни поклаб, уни зикр-истиғфор ва ибодатлар билан сайқаллаш, нафсни эгиб тарбия қилмоқдир. Афсуски, Рамазон бизлар учун, гўё, емоқ ойига айланиб қолди. Тўғри, ифторлик қилиб бериш – савобли амал. Бу – ўз йўлида. Лекин Рамазон саҳарлик ва ифторликдангина иборат эмас. Ифторлик ва саҳарликлардан мурод суннат эканлигини ёдда тутишимиз, унга бериладиган савобдан умидвор ҳолда бўлмоғимиз даркор. Рўзадор учун муҳим бўлган масала рўзадан мақсаддир ва шу мақсадни унутмаслик ва англаб олиш муҳимдир.
Рамазон – тақво ойи. Рамазон – ҳам руҳан, ҳам жисман парҳез ойи. Рамазон нафс тарбияси ойидир. Рамазон – мурувват, меҳр-оқибат ойи. Ибодат ойи. Охират учун зодироҳила йиғиш ойидир. Имконни қўлдан бой бермайлик!

Абдураҳмон домла Артиқов.
Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди имом-хатиби.

1454 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top