Мақолалар

Ҳаддан ташқари мақтов ва айблаш – 19 қисм

Қачон инсон мақтовга сазовор бўлганда хурсанд бўлиб, уни мақтаганларни осмонларга кўтарса, аксинча, танбеҳ беришганда ғазабланиб, унга эътироз билдирганларни ернинг энг чуқур жойига кўмишга тайёр бўлса – бу ҳам руҳий касалликнинг намоён бўлиши саналади.

 

Муолажа услуби

Бу дарддан шифо топиш учун – нафсни ҳақиқат ва адолатни қабул қилишга мажбурлаш орқали тарбиялаш керак. Шунда инсон мақтов эшитганда ғурурланиш, танбеҳ олганда эса ғазабланиш ҳиссини йўқотади.

Аксарият ҳолларда, бу камчилик Аллоҳ таолонинг буйруқ ва тақиқларига тўғри риоя қилмасликдан келиб чиқади. Аллоҳ таоло Қуръонда бизга буюради: “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро сураси, 36-оят).

Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: «Ибн Умарнинг олдида бир киши бошқасини мақтаб қолди. Бас, унинг оғзига қараб тупроқ соча бошлади. Сўнг: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон маддоҳларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинглар”, деганлар”, деди».

 

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.

1134 марта ўқилди

Мақолалар

Top