Мақолалар

Азон

Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Агар азон вақтидан олдин айтилган бўлса, қайта айтилади.

Уни шошилмасдан, дона-дона қилиб, қиблага қараган ҳолда, икки бармоғини қулоқларининг ичига киритиб олиб айтади. Оҳангга солиб, чўзиб юбормайди. Таржий' қилмайди. «Ҳайя 'ала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса, мезанада айланади.

Иқома ҳам азонга ўхшайди. Лекин уни тезроқ айтади ва икки марта «қод қоматис солаҳ»ни қўшимча қилади.

Бомдоднинг азонида «фалаҳ»дан кейин «Ас-солату хойрум минан навм»ни қўшимча қилади. Иккисида ҳам гапирилмайди.

Тасвийб қилинса яхши.

Иккисининг орасида бир оз ўтирилади. Фақат шом бундан мустасно.

Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади. Шунингдек, кўп қазо намозларнинг аввалгисига ва қолганларидан ҳар бирига иккисини айтади ёки ёлғиз иқоманинг ўзини айтади.

Бетаҳорат кишининг иқома айтиши макруҳдир, азони эмас. Иқомани қайта айтилмайди.

Иккиси жунубга макруҳдир. Аёл кишининг, мажнуннинг ва мастнинг азони макруҳ бўлгани каби. Иқома қайтарилмайди, азон қайтарилади.

Сафарда ва масжид жамоатида иккисини тарк қилиш макруҳдир. Шаҳардаги уйида макруҳ эмас.

Имом «Ҳайя 'алас-солаҳ» айтилганда туради ва «Қод қоматис-солаҳ»да бошлайди.

Намозга бевосита боғлиқ бўлган азон ва иқомаларга оид ҳукмларни яхшилаб ўрганиш ҳамманинг бурчидир. Шунинг учун юқорида келган матнни батафсил шарҳлаш орқали бу масалани ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир.

Азон эркак кишилар учун суннати муаккададир

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муҳаммадхонов Саидикром

"ҲИДОЯ" Ўрта Махсус Ислом
билим юрти 52-гуруҳ талабаси

1249 марта ўқилди

Мақолалар

Top