Мана XV асрки, Қуръони карим ўрганилиб келинмоқда. Ҳозир дунё бўйлаб, хусусан, Араб мамлакатлари, Эрон, Туркия, Миср ва бошқа мамлакатларда Аллоҳнинг Каломини ўрганадиган, уни тадқиқ қиладиган институтлар ташкил этилган. Тадқиқотлар натижасида унинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳарфидан янгиликлар, кашфиётлар, бир сўз билан айтганда, Қуръоний мўжизалар намоён бўлмоқда. Ушбу мўжизаларни кўриб ё эшитиб киши Аллоҳ таолонинг нақадар улуғ Зот эканлигига яна бир карра иқрор бўлади. Келинг, ана шундай мўжизалардан айримлари билан танишиб чиқамиз.
Қуръони каримнинг “Муддассир” сураси 30-оятида “ عليها تسعة عشر “, яъни “Унинг устида 19 та (фаришта) бордир” дейилган. Буни қарангки, ушбу оятдаги 19 рақами Қуръоннинг бошқа жойларидаги сўзларнинг қийматига тенг келади. Масалан:
- ”Басмала” 19 ҳарфдан иборат.
- Қуръон 114 сурадан иборат бўлиб, уни олтига бўлсак 19 рақами келиб чиқади.
- Биринчи нозил қилинган сура (“Алақ”) Қуръоннинг охиридан ҳисоблаб келганда 19 сурадир.
- 96-сура (“Алақ”)нинг илк нозил қилинган беш ояти 19 сўздан иборат. ( ب ва و сўз эмас, ҳарф ҳисобланади).
- ”Алақ” 19 оят ва 285 ҳарфдан иборат бўлиб, 285 ни 13 га бўлсак, яна 19 рақами келиб чиқади.
- ”Наср” сураси 19 сўздан иборат.
- ”Наср” сурасининг 1-оятида 19 та ҳарф бор.
- Қуръонда 114 та “Басмала” бор (113 таси суралар бошида, яна бири эса “Намл” сурасининг 30-оятида). 114 ни 6 га бўлсак, 19 рақами келиб чиқади.
- واحد сўзининг абжад ҳисобидаги қиймати 19 га тенг. واحد ва واحدة сўзлари الله лафзи жалоласи билан 19 та оятда келган.
- Қуръоннинг бошидан ҳисоблаганда биринчи 19 оятли сура бу “Инфитор” сураси бўлиб, унинг охири الله лафзи билан тугайди. Бу эса Қуръоннинг охиридан ҳисоблаб келганда 19-марта ишлатилишидир.
“Наҳл” сурасига тегишли рақамли мўжизалар
- Қуръондаги тартиби 16.
- Уни 8 га кўпайтирсак 128 чиқади. Бу эса “Наҳл” сурасининг оятлари сонига тенгдир.
- Асаларидаги храмасомалар 16 жуфт.
- Эркак асалариларда 16 дона (тоқ) храмасома мавжуд бўлиб, бу бошқа ҳайвонларга зид равишда урғочисининг ярмичасидир.
- نحل сўзини кичик абжаддаги қиймати ҳам 16 ни ташкил этади.
- Малика бўлиш учун тайёрланаётган тухумга етилиши учун 16 кун керак бўлади.
“Қамар” сурасига тегишли рақамли мўжизалар
اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانْشَقَّ الْقَمَرُ (1)
“Қиёмат яқинлашди. Ой ҳам бўлинди”. (Қамар сураси, 1-оят).
Юқоридаги оятда қўлланилган арабча «иншаққа» (бўлинди) сўзи «шаққа» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бирор нарсанинг кўтарилишига сабаб бўлмоқ, тупроқни ҳайдамоқ ёки ковламоқ» деган маъноларда ҳам ишлатилиши мумкин.
“Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик.Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин, деб) ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, мева-ю гиёҳларни ҳам” (Абаса сураси, 25-31-оятлар).
Кўриб турганимиздек, юқоридаги оятда ишлатилган «шаққа» сўзи «иккига бўлиш» эмас, балки «тупроқни ёриб, турли экинларни ундириш» маъносида келган. Мана шу жиҳатдан олиб қаралганда, «шаққа» сўзининг «Ой ҳам бўлинди» («Қамар» сураси, 1-оят) ифодасидаги маъноси унинг 1969 йилги ойга қўниш ва Ойда амалга оширилган изланишларни назарда тутаётганлигида ҳам кўриниши мумкин. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.) Ҳақиқатда, бу ерда бошқа бир жуда муҳим аломат мавжуд. «Қамар» сурасидаги бу оятда ишлатилган айрим сўзларнинг «абжад» қийматлари ҳам 1969 рақамини келтириб чиқаради.
Бундай ҳисоблаш усулида алоҳида урғу берилиши керак бўлган муҳим бир жиҳат шундаки, унда жуда катта ва матнга алоқадор бўлмаган сонларнинг келиб чиқиши эҳтимоли бор. Жуда кичик алоқадор сонларнинг ҳосил бўлиши эҳтимолига қарамай, бундай аниқ рақамларнинг келиб чиқиши ҳайратланарли бир ҳолдир.
“Қиёмат /яқинлашди/.Ой ҳам бўлинди” нинг абжад ҳисобидаги қиймати 1969 бўлиб, бу Милодий Григорян ҳисобида 1969 йилга ишора қилмоқда.
«Яқинлашди» жумласи ҳисобга олинмайди, чунки у араб тилида оятнинг бошида келади.
1969 йилда америкалик астронавтлар Ойда тадқиқот ўтказишди, турли ускуналар билан унинг тупроғини ковлашди, уни ёриб, Ерга намуна олиб қайтишди.
Бироқ биз шу нарсани таъкидлашимиз лозимки, албатта, Ойни бўлиш Аллоҳнинг Пайғамбаримиз (cаллаллоҳу алайҳи ва саллам)га берган мўжизаларидан биридир. Бу мўжиза ҳадисларнинг бирида қуйидагича тасвирланади:
“Макка халқи Расулуллоҳдан уларга мўжиза кўрсатишни сўрадилар.Шунда Расулуллоҳ (cаллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга Ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатдилар. Маккаликлар бу икки бўлак орасида Ҳиро тоғини кўрдилар”. (“Саҳиҳ Бухорий”)
Юқоридаги мўжиза оятда ваҳий қилинган Ойнинг бўлинишидир. Бинобарин, Қуръон барча замонларга қаратилган Китоб бўлганлиги боис, бу оят бугунги кунимизда Ойнинг тадқиқ этилишини назарда тутмоқда, деб тушунилиши мумкин. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)
Қуръони каримда келган айрим лафзларнинг сони:
- شهر (ой) сўзи 12 марта келган;
- قمر (ой) сўзи12 марта келган;
- سنة (йил) сўзи7 марта келган;
- عام (йил) сўзи 7 марта келган;
- يوم (кун) сўзи 365 марта келган;
- جزاء (жазо) сўзи117 марта келган;
- مغفرة (мағфират) сўзи 23 марта келган;
- ايمان (имон) ва كفر (куфр) сўзлари25 марта келган;
- دنيا (дунё) ва آخرة (охират) сўзлари 115 марта келган;
- ملائكة (фаришта) ва شيطان (шайтон) сўзлари 88 марта келган;
- رجل (эр) ва امرأة (аёл) сўзлари 24 марта келган;
- حياة (ҳаёт ва موت (ўлим) сўзлари 145 марта келган;
- صالحات (яхшиликлар) ва سيئات (ёмонликлар) сўзлари 167 марта келган.
Ҳошимжон НИЗОМИДДИНОВ,
ЎХИА 1-курс магистранти