Мақолалар

Кўпчилик гапиради, бироқ озчилик бажаради

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Университетлардан бирида доктор талабалардан сўради: «Агар дарахтда тўртта чумчуқ қўниб турган бўлса, улардан учтаси учишга қарор қилса, дарахтда нечта чумчуқ қолади?» Талабаларнинг ҳаммалари битта қолади дейишди. Бироқ битта талаба «Дарахт шохида тўртта чумчуқ қолади» деди. Ҳамма ҳайратда қолди. Устоз «Қандай қилиб» деб сўради. Шунда ўқувчи: «Устоз, сиз «Учиб кетишга қарор қилса» дедингиз, учиб кетдилар демадингиз. Бир ишга қарор қилиш ўша ишни бажариб бўлинганини англатмайди». Дарҳақиқат ўқувчи тўғри гапирган эди. Бу ҳикоя баъзи шахсларнинг ҳаётини қисқача ифода этади. Ўша шахслар турли шиорлар, баландпарвоз, жимжимадор гаплар билан юришади. Мажлисларда, дўстлар даврасида уларга қулоқ солсангиз уларни юлдуз деб ўйлайсиз, лекин ҳаётлари айтаётган сўзларидек эмас. Кўпчилик гапиради, лекин оз одам амал қилади. Сизнинг бир нарсани қарор қилишингиз билан бажаришингиз ўртасида фарқ бор.


Нозимжон Ҳошимжон

1023 марта ўқилди

Мақолалар

Top