Мақолалар

Асалнинг янги аниқланган мўъжизакор хусусиятлари

Маълумки, асал қатор шифобахш хоссаларга эга.
Асал муми – бу  биологик фаол модда бўлиб, юқори даражадаги бактериялардан халос этиш фаоллигига эга. Уни,  хусусан асал билан аралашмасини, кўпдан бери тиббиётда қўллаб келинади.

У шунингдек, дори-дармонлар таркибига асосий восита сифатида қўшилади.   Асал муми шифобахш кремлар, свечалар, пластирлар тайёрлашда уларнинг таркибига қўшилади.
1. Жароҳатларни даволаш мақсадида  малҳам тайёрлаш.
Паст оловда ярим стакан зайтун ёғи ва 50 г  асал мумини қайнатилади. Ҳосил бўлган малҳам совутилиб, шиша банкага солиб, музлатгичда сақланади.
Малҳамдан фойдаланиш усули: жароҳатни 3% перекись водород аралашмаси билан ювиб, сўнг жароҳатга тайёрланган малҳам қўйилиб, дока билан боғланади.  
2. Қадоқлардан халос бўлиш учун малҳам тайёрлаш.
 50 г прополис, 30 г асал муми ва бир дона лимон шарбати аралаштирилади. Паст оловда асал муми тўлиқ эригунгача қиздирилади. Ҳосил бўлган малҳам совутилиб, шиша банкага солиб, музлатгичда сақланади.  Малҳам кунига қадоқ жойига суртилиб, устидан лейкопластир билан маҳкамланади. Бир неча кун бу муолажа такрорланиб, энди қадоқли жой чой содасининг 2% ли қайноқ эритмасида юмшатилади.

Шундан сўнг қадоқни кўчириб ташлаш мумкин.

  1. Асал мумини даволаниш мақсадида шамоллашда, гайморитда, нафас қисиши (астма)да чайнаб юриш мумкин. Асал мумидан ярим чой қошиғидаги миқдорда ҳар соатда 15 минутдан
    чайнаш тавсия этилади. Асал муми чайнаб бўлингач, қолган пўчоғи туфлаб ташланади.

 

                                          Жалолиддин Нуриддинов

12713 марта ўқилди

Мақолалар

Top