Мақолалар

Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!

- Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).

- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдила. (Муттафақун алайҳ).

- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).

- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).

- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).

- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).

- Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).

- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).

- Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).

- У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).

- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).

- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).

- "Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).

1174 марта ўқилди

Мақолалар

Top