Мақолалар

Бухоро Бошқирдистонда ҳам кенг тарғиб этилади

Кўҳна ва боқий Бухоро ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш учун Бошқирдистон телерадиокомпанияси бош муҳаррири Гаухар Батталова бошчилигидаги ижодий гуруҳ шариф шаҳарга келди.

Бошқирдистон телерадиокомпанияси тўртта телекомпания, тўртта радиостанциядан иборат. 700 дан зиёд ижодий ва техник ходимлар фаолият юритади. Телерадиодастурлар рус ва бошқирд тилларида эфирга узатилади.  

Ижодий гуруҳ кўҳна ва боқий Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, бетакрор табиати ва меҳмондўстлигини кадрларга муҳрламоқда.  

–Бошқирдистонда Бухорони яхши билишади, – дейди Гаухар Батталова. – Айниқса, бизда сиздаги тарихий қадамжоларнинг ноёб архитектурасига қизиқиш катта. Ҳужжатли фильмда биз кўпроқ ана шу жиҳатларга эътибор қаратяпмиз. Қолаверса, мақсадимиз юртингизнинг туризм салоҳияти ва брендини Бошқирдистонда кенг тарғиб қилиш ҳамда халқимиз эътиборини Бухорога кўпроқ жалб қилишдир.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

 

823 марта ўқилди

Мақолалар

Top