Мақолалар

Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд Ашжа­ий Ғатафоний. У Хан­дақ ғазотидан олдин имонга ке­либ, топқирлиги ва удда­буронлиги боис қон тўкилиши­нинг олдини олган.

Куняси: Абу Салама Ашжаъий. Нуайм ибн Масъ­уд заковатли, ҳассос қалбли, тадбирли йигит эди. У уддабурон ва топқирлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. Бироқ у дунё лаззатларини яхши кўрарди. Оромбахш қўшиқ эшитгиси келса, Наждни тарк этиб Ясрибга борарди, кўнгилхушликларга пулини аямасди. Шу боис ясрибликлар, айниқса, Бани Қурайза билан ош-қатиқ бўлиб кетганди.
Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни ҳақ дин ва ҳидоят билан юборганда Нуайм ибн Масъуд одатича дунё лаззатларига берилган эди. У баъзи қурайшликлар каби янги динни қабул қилишдан воз кечди. Ҳатто Мадинага бостириб келган Абу Суфён бошлиқ лашкар таркибидаги Нажднинг Ғатафон қабиласи лашкари сафида Нуайм ҳам бор эди.
Ўшанда мусулмонлар уларни шаҳар атрофига хандақлар қазиб кутиб олишди. Воқеани Нуаймнинг ўзи бундай ҳикоя қилади:
«Мен Бани қурайзалик Каъб ибн Асадникига бориб бир неча кун шаробидан ичиб, таомидан еб, меҳмон бўлдим. Кетар чоғим туямга хурмо ортиб беришди. Уни олиб оиламга қайтдим. Бу орада Абу Суфён бошлиқ қурайшликлар ҳамда Ғатафон ва қурайзаликлардан таркиб топган қўшин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қарши юриш бошлади. Мен ҳам қавмим билан бирга бордим. Ўша вақтда ҳали мусулмон эмасдим.
Хандақ воқеасидан олдин ўзим билан ўзим кўп баҳслашдим: “Ҳақ дин олиб келган Пайғамбар ва унинг тарафдорларига қарши курашишга қандай баҳона топаман? Ҳеч бир сабабсиз қон тўкишнинг кимга кераги бор?” деб виждон азобида қолдим. Ниҳоят...

Давоми бор...

"Ҳидоят" журналидан

1458 марта ўқилди

Мақолалар

Top