Мақолалар

Қуръон тушкунлик ва хавф-хатардан халос этади

Қуръон ўқиш, унинг маъноларини ўрганиб, тафаккур қилиш инсонга бу дунё ҳақиқатини англашга ёрдам беради ва кишини бемисл ирода билан қуроллантиради.
Қуръондан руҳий қувват олган одам ҳаёт синовларига бардошли бўлади. Қуръон кемасига минган инсон Нуҳ тўфонидан халос бўлган мўминлар каби дунё бўронларидан саломат қолади. Қуръон ўқиш ва тинглаш руҳий тушкунликда жуда ҳам фойдали муолажа саналади.

Ҳануз ёдимда. Бир гал сафарда бир ҳожи онамиз билан бирга эдик. У аёл фарзандлари сабабидан мислсиз ташвишларга қолган, жуда оғир синовга тушган экан. Ҳар қандай она учун бир неча марта ўлиб-тирилишдан оғир бўлган бу кулфатларга бу аёл Қуръон билан ўзида қувват топаркан. Сафар асносида мен ҳам бироз тиловат қилиб келдим. Шунда ҳалиги ҳожи ая: «Қори домла, яхшиям Қуръон бор, бўлмасам мен эртақачон адои тамом бўлган бўлардим», деган эди.

 Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

851 марта ўқилди

Мақолалар

Top