Мақолалар

Қуръонга оид фатволар

  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Қуръон шафоат қилувчидир. Ким уни ўзига имом қилиб олса, Қуръон уни жаннатга бошлайди, ким уни орқасига ташлаб қўйса, у кишини орқасидан дўзахга ҳайдайди" дедилар.

  1. Қуръон тиловат қилишда мусҳафни ушлаб ўқиса, таҳоратли бўлмоқ шарт. Балоғат ёшига етмаганлар учун таҳорат шарт эмас.
  2. Ўтириб ўқиш афзал ва кўкракдан юқори ушлаш керак.
  3. Ўттиз порани тафаккурсиз, бепарво ўқимоқдан, бир оятни тафаккур билан ўқимоқ афзалдир.
  4. Ғамгин ҳолда ўқимоқ лозимдир.
  5. Тажвид билан ўқимоқ вожибдир.
  6. Тиловатдан сўнг дуо мустажобдир.
  7. Қуръонни оғзаки ўқишда бетаҳорат бўлмоқ ва юриб кетаётиб тиловат қилмок жоиз, лекин юқорида айтилгандай ўтириб ўқиш афзал.
  8. Жунуб кишига ушлаш ҳам, қироат ҳам мутлақо жоиз эмас.
  9. Мусҳаф устига бирор нарса қўйиш жоиз эмас.
  10. Таҳоратсиз одам Қуръонни ушламай ўқиши мумкин.
  11. Қуръонни бутун ёд олиш фарзи кифоя, "Фил" сурасигача ёд олиш қироат учун бўлган заруратни қондиришга етгани учун шартдир.
  12. Фиқҳий китоб ўқиётган ёки ёзаётган ва намоз ўқиётган одамга эшиттириб Қуръон ўқиш макруҳдир.
  13. Қабристонда қуръон ўқиш имоми Аъзам наздида макруҳдир, шогирди имом Муҳаммад наздида эса жоиздир ва фатво ҳам шунгадир.
  14. Кофир ва мушрикларга Қуръон ва фиқҳдан таълим бериш жоиз, чунки Расулуллоҳ уларга қуръон ўқиб, уларни даъват қилар эдилар. Қуръондан таълим бериш учун хақ олиш жоиз. Агар муҳтож бўлса.
  15. Юриб кетаëтиб паст овоз билан қироат қилиш мумкин.
  16. Иш қилаётиб ўқиса қироатдан янглишмаса, жоиз.
  17. Қироат пайтида ота-онаси, устози ёки олим киши кириб қолса, ўрнидан туриш жоиз.
  18. Куръонни ўпиб, юзига суриш жоиз.
  19. Куръон жуда эскириб фойдаланишга ярамай қолса, латтага ўраб кўмиб қўйиш жоиз ёки ёндириб юборса ҳам жоиз. Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилган.
  20. Ерга солинган нарсаларга оят ёзиб қўйиш жоиз эмас. Қори киши одоб-аҳлоқда ўзгалардан ажраб турмоғи лозим.

 

Ёрқинжон қори ФОЗИЛОВ,
"Жаннат соғинчи" китобидан.

1235 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Ислом дини масхаралашни қоралайди Фил сураси »

Мақолалар

Top