Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари  (17-қисм): Бомдод намозидан сўнг

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмийту ва ҳува ‘ала кулли шай`ин қодийр”, деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно, (Имом Термизий ривояти).

6221 марта ўқилди

Мақолалар

Top