Мақолалар

Мўмин ким?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: 

Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир”. 

Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.

Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир”.

Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”. 

Мўмин киши ғайратли-рашкли бўлади. Аллоҳ таоло эса энг ғайратли- рашклидир”. 

Мўмин киши жуда заковатли, қобилиятли, зийрак ва ҳушёрдир”. 

Мўмин гуноҳига тавба қилгувчидир”.

Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”.

Мўминнинг елкаси юмшоқ бўлади, биродарига кенглик қилади, мунофиқ эса тўнгдир, биродарига танглик қилади. Мўмин аввал салом беради, мунофиқ эса менга салом берсин деб тураверади”. 

“Ҳақиқий мўмин бировга оғирлиги тушмайдиган кишидир”. 

“Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир”. 

“Инсонларга аралашиб юрадиган ва уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мўмин кишидан афзалроқдир”.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

 

8129 марта ўқилди

Мақолалар

Top