Мақолалар

Дунё талабгори бўлманг

Мўмин доимо Аллоҳнинг ибодати ила банд бўлиши, Унинг раҳматидан умидворлик ва азобидан хавфда яшамоғи лозим.

Хадиси қудсийда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар. Аллоҳ таоло деди: “Эй дунё менга хизмат қилганга сен ҳам хизмат қил, сени орқангдан чопганни чарчатиб ҳалдан тойдир”.

Ким дунё билан банд бўлиб, охиратдан ғафлатда бўлса, унинг ортидан зир югуриб, охир оқибат ҳолдан тойиб чарчайди. Кимки Аллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, тақвони лозим тутса, вафотидан кейин унга тайёрлаб қўйилган мукофотларни кўриб мамнун бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» (Талоқ сураси, 2-3-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий  соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатда бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!” (Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Дунё севгисини кабира гуноҳлар қатори кўрмаган кишидан ҳайрон бўлганимчалик бошқалардан ҳайрон бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, дунё севгиси гуноҳи кабиралардан ҳам каттароғидир. Ахир барча катта гуноҳлар дунёга муҳаббат туфайли эмасми?!

Авазхўжа Бахромов

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби

ЎМИ Матбуот хизмати

4415 марта ўқилди

Мақолалар

Top