Мақолалар

Ёшлар радикаллашувининг асосий сабаби нимада?

Қирғизистонлик диний арбоб Қодир Маликовнинг фикрича, ёшларнинг экстремистик ташкилотларга қўшилиб кетаётганига, асосан, ижтимоий адолатсизлик сабаб бўлмоқда, деб хабар беради 24.kg нашри.

«Карвонсарой» хабарига кўра,  Қирғизистон уламолар кенгаши аъзоси бўлган Маликов бу ҳақда 6 февраль куни «МДҲ мусулмонлари орасида радикал ғоялар тарқалишининг олдини олиш» деб номланган видеоконференциядаги нутқида айтиб ўтган.

“Яна бир омил – ёшларнинг Исломга оид билимининг пастлиги, шунингдек, адолатсизлик, жамиятнинг бойлар ва камбағалларга табақаланиши ёшларни, энг аввало, мафкуравий саволларга Исломдан жавоб излашга ундамоқда.

Гап шундаки, бугунги ёшлар Исломда фақат намоз ўқиш, рўза тутиш каби диний маросимларни эмас, балки кўплаб сиёсий саволларга ҳам жавобларни кўрмоқда», деди у.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

4073 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Сабрда ажр бор Азоннинг жорий бўлиши »

Мақолалар

Top