Мақолалар

Бобур соғинчи (Шеър)

Тақдир экан, на илож,
Бобурга жой бермади.
Афғону Ҳиндистонда,
Муқим бўлиб турмади.

Ўтди баҳор, ёзу қиш,
Аммо кўнгил тўлмади,
Ўзга ернинг тахти ҳам,
Ота юртдек бўлмади.

Неча бор келмоқ учун,
Бор имконин чоғлади.
Ҳаттоки жондан кечиб,
Юрак-бағрин доғлади.

Рубоий ва ғазалда,
Юрт мадҳини куйлади.
«Бобурнома» – бир сабаб,
Тарихини сўйлади.

То сўнгги дамга қадар,
Юрт соғинчи қийнади.
Яшашга ҳақли эди,
Кенг жаҳонга сиғмади.

Неча йил ўтса ҳамки,
Она юртин излади.
Билсангиз, кетар дамда,
Андижон деб бўзлади.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

ЎМИ Матбуот хизмати

5177 марта ўқилди

Мақолалар

Top