Мақолалар

Инъом ва истидрож орасидаги фарқ

Баъзи фосиқу фожирларга, балки кофирларга ҳам Аллоҳ таоло томонидан бу дунёда жуда кўп неъматлар ‒ молу давлат, ҳукумат, бойликлар берилади. Бу эса улар учун оқибатда янада кўпроқ ғафлат ва саркашликлар қилишларига сабаб бўлиб, охиратнинг қаттиқ азобига учрайдилар. Зоҳирий (ташқи кўринишдаги) бу неъматлар аслида улар учун жазо бўлади. Буни Қуръони карийм ва ҳадис истилоҳида «истидрож» дейилади.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий бир куни Ҳақ таоло ўзларига ато қилган неъматлар ҳақида эслаб: «Бу неъматлар мабодо, истидрож эмасмикин, дея қўрқаман», дедилар. Кейин яна айтдиларки, лекин бир нарсани ўйлаб туриб, бу неъматлар истидрож бўлмаса керак деган умид ҳам пайдо бўлади. Чунки менда бу неъматлар истидрож эмасмикин деган қўрқинч бор. Неъматлар Худойи таоло томонидан истидрож шаклида берилган кишида эса бундай қўрқинч ва ғам умуман бўлмайди. Балки, неъмат зиёда бўлгани сайин унинг ғафлат ва гуноҳи янада ортаверади.


ЎМИ Матбуот хизмати

4639 марта ўқилди

Мақолалар

Top