Мақолалар

Фатво ҳайъатига келган саволлар (12-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

Савол: Ассалому алайкум. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим қуйидагича: Ўқишга кетишимдан олдин таҳорат олиб йўлга чиқаман ва йўлда қабристонда тўхтаб улар учун билган сураларимни ҳамда 11 марта Ихлос сурасини ўқисам уларга савоб ёки қилган гуноҳларини кечирилишига ёрдам қилган бўламанми ёки бу ишим нотўғрими? Жавоб учун раҳмат

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳа, бу ишингиз қабристон аҳлига ҳам, сизнинг ўзингизга ҳам фойдали бўлган ишдир.

Савол: Ассалому алайкум. Фарзандим исмини Абдурасул деб қўйганмиз, ёши ҳозир 8 ёшда. Яқинда ота-онам бир китобда, бу исм тўғри исм эмаслиги ҳақида ўқишибти. Саволим: фарзандим исмини Расулбек ёки Расулий исмига алиштирсак тўғри бўладими? Исм ўзгартиришни исломда қандай қоидалари бор?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Расулбек деб ўзгартирсангиз яхши бўлади. Исм ўзгартиришнинг қоидалари йўқ.

Савол: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Агар йигитни уйдагилари мажбурлаб ўзи ёқтирмаган қизга уйлантиришса ва келин-куёв бирга бир йил яшаган бўлса-ю лекин яқинлик (жинсий алоқа) қилишмаган бўлса. Хатто хотини ширин суз айтиб эрини кўнглини олса ҳам жахли чиқиб уришса. Кечқурун бирга ётишса-да лекин эр хотинини ёнига яқинлаштирмаса нима сабабдан шу ҳолат юз беради. Яъни эр ўз жуфтини хоҳламаслиги ёнига яқинлаштирмаслиги нима сабабдан. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бунинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Уни йигитнинг ўзидан сўраб билиш керак бўлади. Фарзандларни ўзи ёқтирмаган қизга мажбурлаб уйлантириш жоиз эмас. Шунингдек, қизни ўзи хоҳламаган йигитга мажбурлаб турмушга бериш жоиз эмас.

 

Барча жавобларга ўтиш

4380 марта ўқилди

Мақолалар

Top