“Муштипар Онанг сени кўзлари тўрт бўлиб, зор кутди.
Кутди, кутди…
Мунгли йиғидан кўзлари ожиз бўлди…
Йўқ, йўқ!!!
У ожиз бўлмади…
Аксинча, қулоқлари кўзга айланди…
Нима қимир этса, шу томон бошларин қуйи қилиб, “Болам…”, дея – чақириб, жавоб кутди…
Ҳатто, ёмғирларнинг ҳар томчиси шитирлашидан сени кутди… Сени сўради…
Сен эса келмадинг… Уни соғинмадинг…
У сени қаттиқ соғинди…
Соғинч азобида оламдан ўтди…
Сен Онангни соғинмадинг-ми?! Соғинмадинг-ми?! Соғинмадинг-ми?!”
Соғинганини Унингдек соғиниб яшашни уддаламаган, фақат соғинтириб яшаган фарзанд – Нурали МАВЛОНОВ.