muslim.uz

muslim.uz

Пятница, 23 Ноябрь 2018 00:00

"Мурувват карвони” Қашқадарёда

ЎМИ Матбуот хизмати

Пятница, 23 Ноябрь 2018 00:00

Охиратга захира

Охирги йиллардаги эришилган ютуқлар, забт этилган марралар ва янгидан жорий этилган ислоҳотларни санаб адоғига етиш мушкул бўлиб қолди. Шундай ислоҳотлардан бири “Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-5416-сон Фармони бўйича “Вақф” хайрия жамоат фондига асос солинди.

Фонд улкан мақсадларни олдига қўйиб иш бошлади. Жумладан масжидлар, диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва ўқувчи-талабаларни қўллаб-қувватлаш, масжид ходимларига маош бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган шахсларга кўмаклашиш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб олди.

“Вақф” хайрия жамоат фондига асос солингандан буён диний таълим муассасаларига 211 миллион сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга 22 миллион сўм, ёрдамга муҳтож ва ногиронларга 480 миллион сўмдан ортиқ маблағ хайрия қилинди. Қурбон ҳайитида бутун юртимиз бўйлаб ўн тоннадан зиёд қурбонлик гўштлари тарқатилди. Шунингдек, тўртта хонадон таъмирланди. Ўттиз уч нафар собиқ маҳбусларга ёрдам кўрсатилди.

Фонд томонидан тизимли равишда турли акциялар ўтказилмоқда. Жумладан, “Масжид ва мадрасалар учун китоб” акциясида уч юз олтита масжидга 367 миллион сўмлик, ўн уч мингдан ортиқ китоблар етказилди. Шунингдек, “Илм йўлида кўмак берамиз” акцияси ташкил этилди. Унда диний таълим муассасаларининг ўқувчи ва ўқитувчиларини рағбатлантириш, талабаларни тўлов контракт пулларини тўлаб бериш каби хайриялар амалга оширилмоқда. Мазкур акциянинг биринчи босқичида ўттиз тўққиз нафар иқтидорли талабаларнинг контракт пуллари тўлаб берилди. Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ўн беш нафар талабага энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдорича пул мукофоти тақдим этилди. Тақдирланганларнинг икки нафари “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари бўлгани қалбимизга чексиз сурур бахш этди. Бундай хайрлик ишлар ҳамон давом этмоқда. Аллоҳ таоло буни то қиёматгача давом этишини насиб қилсин.        

Мулкни вақф қилиш, аввало, бандани Раббига яқин қилади. Шунингдек, у Яратганнинг буйруғига итоат ҳисобланади. Вақф садақа жориядир. Яъни, ким Аллоҳ йўлида масжид, мадраса, мактаб, шифохона, кўприк қурса, модомики одамлар манфаат оларкан ўша бинолар бузилиб кетгунча садақанинг савоби берилади. Вақф одамлар орасида ўзаро дўстлик, улфатлик, меҳр-муҳаббат ва яқинликни мустаҳкамлайди. Бойлар ва фақирлар дўстлашади. Инсонлар орасида ҳасад йўқолади. Вақф сабабли барча бир-бирининг ҳолидан хабар олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Одам боласи вафот этса, унинг амал дафтари ёпилади. Уч нарса бундан мустаснодир. Улар садақаи жория, фойда олинадиган илм ва дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд”(Имом Муслим ривояти). Баъзи фуқаҳолар ҳадиси шарифдаги “садақаи жория”ни вақф дея таъвил қилишган. Ҳадиси шарифда вақф қилинган кўчмас мулк, мусҳафи шариф, шу йўлда сарф қилинган маблағларнинг савоби инсон вафотидан кейин ҳам бориб туришига ишора қилинмоқда. Бошқа ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Инсон вафотидан кейин амали ва яхшиликлари унга бориб туради. Жумладан, таълим берган ва нашр этган илми, қолдирган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган мусҳафи, қурган масжиди, ибн сабил (ўз ватанидан узоқдаги уйсиз одам)га бино қилган уйи, қазиган ариғи ва соғлом ва ҳаётлик чоғида молидан чиқарган садақасининг ажри унинг вафотидан кейин ҳам бориб туради” (Имом Ибн Можжа ривояти).

Мазкур ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, Юртбошимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган “Вақф” хайрия жамоат фонди шариат талабидадир. Чунки унда уйсизларга уй қуриб берилади, муҳтожларга ёрдам берилади, илм йўлида кўмаклашилади, мусҳафи шарифлар ҳадя қилинади, масжид ва мадрасалар обод этилади. Шунинг учун ҳар бир мўмин охиратда захира бўлишини умид қилиб, имконият даражасида хайр-эҳсон қилиши лозим бўлади. Закот ва ушр каби молиявий ибодатларни бажаришда ҳақдорларни топишга қийналганлар “Вақф” хайрия жамоат фондига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Аллоҳ таоло юртимизда бунданда катта ислоҳотлар бўлишини насиб этсин!

Зиёуддин МИРСОДИҚОВ,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири

Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилмоқда.

Эртага ҳам, насиб бўлса, 23.11.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан сўнгги Мавлиди шарифлар ўқилади:

Учтепа тумани:

1. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди. (Катта қаъни маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй. Тел.:+998 71 272 91 04.)
2. “Маҳкам ота” жоме масжиди. (Байроқ-Дурбек кўча, 14а-уй.  Тел.:+998 71 247 97 29)
3. “Саид Ваққос ота” жоме масжиди. (М.Уйғур кўчаси, 591-уй. Тел.:+998 71 247 50 02)
4. “Кўкча оқтепа” жоме масжиди. (Шула кўчаси,12-уй.  Тел.:+998 71 271 44 98)
5.  “Маҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди. (Ҳамкор кўчаси 18-уй. Тел.: +99 871 228 63 32)
6. “Абу Ҳанифа” жоме масжиди. (Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.:+998 71 274 66 61)
7. “Абдулхамид Ҳожи” жоме масжиди. (Муаллим кўчаси 2-уй.  Тел.:+998 71 247 39 56)
8. “Абу Ҳурайра” жоме масжиди. (Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй.  Тел.:+998 71 228 54 29)
9. “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди. (Уккоша кўча (Ёрмухаммедов) 1 тор 35 уй.  Тел.:+998 71 241 01 62)
10. “Маҳкамбой ҳожи ота” жоме масжиди. (Оқшом кўча, 25А-уй.  Тел.:+998 71 228 63 35)

Юнусобод тумани:

11. “Камолиддин Ориф ал Бухорий” жоме масжиди. (“От-чопар 1” маҳалласи О.Зокиров кўчаси, 14- уй  Тел. :+998 71 212 13 24)
12. “Масжидул хайр” жоме масжиди. (Бободехқон маҳалласи, Мирзобод кўчаси, 74-уй.  Тел. :+998 71 223 88 08)
13. “Мирза Юсуф” жоме масжиди. (Боғишамол кўчаси 98-уй.  Тел. :+998 71 234 17 28)
14. “Юнусобод” жоме масжиди. (Рафиков кўчаси 22 уй.  Тел. :+998 71 212 08 91)
15. “Юнусобод-Оқтепа” жоме масжиди. (Чинобод кўчаси 127-уй.  Тел. :+998 71 222 27 82)
16. “Ҳасанбой” жоме масжиди. (Ориф Соипов кўчаси 10 уй.  Тел. :+998 71 224 70 89)
17. “Омина” жоме масжиди. (Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй.  Тел. :+998 71 289 00 91)

Олмазор тумани:

18. “Имоми Бухорий” жоме масжиди. (2-Чимбой  кўча, 1-уй. Телефон: +998 71 249 18 69.)
19. “Аҳмаджон қори” жоме масжиди. (Олимпия мавзеи, Мухбир кўчаси 15-уй. Телефон: +998 71 227 83 01. Масжид веб-сайти: www.nasihat.uz)
20. “Тўлқин Акром ўғли” жоме масжиди. (Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй. Телефон: +998 71 246 06 86.)
21. “Сафобой ота” жоме масжиди. (Муҳокама кўчаси, 11а-уй. +97 711 12 48)
22. “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй. Телефон: +998 71 229 73 69.)
23. “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (“Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй)
24. “Искандархўжа” жоме масжиди. (Уста Олим кўчаси 46а-уй. Телефон: +998 71 240 67 28.)
25. “Сирож-солиҳ” жоме масжиди. ( «Умид» маҳалласи, Юнусова кўчаси 21а-уй. Телефон: +998 71 228 86 41.)
26. “Мирза Ғолиб” жоме масжиди. (Мирза Ғолиб 3-тор кўчаси 36-уй.)
27. “Чимир ота” жоме масжиди. (Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси.
Телефон: +998 71 214 55 14.)

Мирзо Улуғбек тумани:

28. “Тепамасжид” жоме масжиди. (Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид  кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64)
29. “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди. (Яланғоч маҳалласи, Темур Малик кўчаси 15-уй. Тел.: +998 71 263 64 74)
30. “Олтин тепа” жоме масжиди. (Қурбонов кўчаси 111 уй. Тел.: +998 71 266 60 96.)

Бектемир тумани:

31.  “Хутон” жоме масжиди. (Бектемир кўчаси 46 уй. +998 71 292 92 11)

Шайхонтоҳур тумани:

32. “Шайх Зайниддин” жоме масжиди. (Маннон Уйғур кўчаси-378 уй.  Тел.: +998 71 243 25 22. Масжид веб-сайти: www.muxlis.uz)
33. “Мунаввар қори” жоме масжиди. (Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй. Тел.: +998 71 242 01 32)
34. “Султон Ҳожи” жоме масжиди. (Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй.)
35. “Доруссалом” жоме масжиди. (Ўзбекистон маҳалласи Қушқўнди кўчаси 8-уй. Тел.: +998 71 150 14 64)
36. “Мўйи Муборак” жоме масжиди. (Самарқанд дарбоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уй. Тел.: +998 71 245 44 19 Масжид веб-сайти: www.ukkosha.shosh.uz)
37. “Абдуллох  Ибн Ҳузофа” жоме масжиди. (Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй. Тел.: +998 71 218 02 35)
38. “Оқ-тунка” жоме масжиди. (Зафаробод кўчаси 43-уй.)
39. “Оқилон” жоме масжиди. (Кўкча Дарбоза кўчаси 27-уй. Тел.: +998 71 242 50 63)

Сирғали тумани:

40. “Нўғойқўрғон” жоме масжиди. (Нўғойқўрғон маҳалласи, Султонхўжанов кўчаси 34-уй. Тел: +998 71 215 84 70)
41. “Қуддус шариф” жоме масжиди. (Қипчоқ кўчаси 66-уй.  Тел.: +998 71 257 40 66)

Чилонзор тумани:

42. “Собитхон ҳожи” жоме масжиди. (Чилонзор маҳалласи, Ҳ.Қодирий 3-тор кўчаси 19-уй. Тел: +998 71 277 65 69)
43. “Катта Қозиробод” жоме масжиди. (“Мевазор” маҳалласи, Токзор кўчаси, 17-уй. Тел: +998 71 216 02 72)
44. “Ҳасанхон қори” жоме масжиди. (Оқтепа майдони, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84)
45. “Бўрижар” жоме масжиди. ( “Бўрижар” маҳалласи, Ал Хоразмий кўчаси, 63-уй.)
46. “Бўта-бува” жоме масжиди. («Бешқўрғон» маҳалласи, Бешқўрғон кўчаси 2а-уй. Тел: +998 71 287 99 17.)
47. “Мухсимхонтўра” жоме масжиди. ( “Тирсакобод” маҳалласи, Юқори Дархон кўчаси,30-уй.  Тел: +998 71 279 08 24)

Яшнобод тумани:

48. “Ислом ота” жоме масжиди. (Жўрабек маҳалласи Фарғона йўли кўчаси, 51 уй. Телефон: +99871 299 58 82. Масжид веб сайти: islomota.uz)
49. “Холид ибн Валид” жоме масжиди. (К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.  Тел: 298-24-14.)
50. “Ал – Ҳудайбия” жоме масжиди. ( “Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04.)Ракат

Яккасарой тумани:

51. “Ракат” жоме масжиди. (А.Авлоний кўчаси, 20-уй. Тел.: +998 71 254 47 69.)

Миробод тумани:

52. “Қўйлик ота” жоме масжиди. (Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. Телефон: +998 71 295 86 83.)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Пятница, 23 Ноябрь 2018 00:00

Мўмин мўминнинг кўзгуси

"Мўмин мўминнинг кўзгусидир"[1].

Инсон ўз айбини, ноқислигини ойнада қандай кўрса, мўмин мўмин биродари учун ҳам шундай. Ойнага қарамасдан киши юзидаги айбини кўролмаганидек, мўминлар ҳам ўзаро муносабатда бўлмасалар, бир-бирларидан хабардор бўлолмайдилар. Исломият жамият ҳаёти билан барҳаёт, шунинг учун "дин насиҳатдир" ҳукми барқарордир.

Мўмин киши ғоят соф ва жозибали бир кўзгу каби бўлиши керакки, шояд унга қараган бошқа мўминлар ўз айбу қусурларини кўриб, ўзларини тузатсинлар. Бу ҳам мўмин кишининг камолотига боғлиқдир. Маънан баркамол бўлмаган, жоҳил, хулқи бузуқ кимсалар бундай соф кўзгу бўлолмайдилар. Мўминлар улардан ҳам сабоқ олиб, камолот касб этишлари лозим. Луқмони Ҳакимдан: "Адабни қаердан ўргандинг?" деб сўраганларида: "Адабсиздан" деб жавоб берган экан.

Байт:           

Бу олам бир кўзгудир, ҳар нарса Ҳақ ила қоим,

Муҳаммад кўзгусидин Аллоҳ кўринур доим.

Демак, ул зотнинг издошлари Пайғамбаримизнинг хулқлари билан ахлоқланиши керак. Ахлоқи Муҳаммадийга эришмаган қабиҳ табиатли, ҳирсга берилган, ҳасадгўй, жаҳлдор, мутакаббир, худбин, дунёпараст кимсаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг издошлари бўлишга қеч қандай ҳақлари йўқ. Бу муборак мақомни ноҳақ суистеъмол қилганлар ўзларини унинг вориси деб эълон қилиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар. Аллоҳ таоло барчамизнинг ёрдамчимиз – неъмат ато этувчи мададкоримиз бўлсин ва бундай сохта ҳоллардан ўз паноҳида асрасин.

"Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни ортидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир"[2].

Сен биродаринг учун бир ойна эканингни унутма! У ҳам сен учун ойнадир. Сен ўзингни унда кўрасан.

Мўмин мўминнинг биродари эканлиги муборак Қуръони карим ояти билан собит бўлган. Исломий биродарлик туғишган ака-ука бўлишдан ҳам қийматлироқдир. Зинҳор би­родаринг шаънига ёмон сўз айтма. Хато-ю камчиликлари ту­файли унга қора чаплама. Ўз ака-укангни қандай ҳимоя қилсанг, диндош биродаринг шаънини ҳам шундай асра, ҳурмат қил. Доим қўлидан тут. Ёрдамга муҳтож бўлганида ҳолини сенга арз қилишини кутиб турмасдан ёрдам бер. Йўқса катта хато қилган бўласан.

Мўмин киши биродарига қаерда дуч келса, унинг ҳолини сўрайди. Кези келганда, унинг яқинларини ҳимоя қилади. Шу зайлда биродарининг дунёсини ҳимоя қилар экан, маънавиятини ҳам муҳофаза қилади. Унинг ёмон жойларга боришига йўл қўймайди, гуноҳ ишлар қилишига асло рози бўлмайди. Уни ҳеч вақт ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Доим унинг саодати ва омонлиги учун жон куйдиради. У йўқлигида унинг болаларини ҳимоя қилади, таъминлайди.

Ана шу юксак фазилатларга эга бўлган кишигина ҳақиқий ва комил мўмин бўла олади. Ушбу хусуслар орқали мўмин кишининг иймони нечоғли мустаҳкам экани билинади. Ҳар биримиз мазкур сифатлар билан сифатлансак, комил мўмин даражасига етган бўламиз.

 

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг

“Мўминнинг сифатлари” китобидан

 

[1] “Рамуз ал-аҳодис” 230/7; Бухорий, “Адаб ал-муфрад”, 1/252/, 253/238

[2] “Рамуз ал-аҳодис” 230/8, ровий ҳазрати Абу Ҳурайра (р.а.)

Самарқанд вилояти имом-хатиблари фаолиятида ҳар ҳафтада ташкил этиладиган “маънавият соати” машғулотлари алоҳида аҳамият касб этади. Машғулотлар орқали имомларимиз ўз дунё қарашларини бойитиб бориш билан бир қаторда, меҳр кўзда деганларидек, ҳар ҳафтада бир кўришиш билан ижтимоий алоқаларни ҳам мустаҳкамлаб бормоқдалар. Айниқса, машғулотларнинг сайёр тарзда олиб борилиши масжидлар ободлигига ҳисса қўшмоқда. 21 ноябрь куни Ургут тумани имом-хатиблари учун машғулот намунавий тарзда ташкил этилди.

Туманидаги Ижтимоий иқтисодий педогогика коллежида тумандаги мавжуд масжидлар имом хатиблари иштирокида “Диний экстремизим ва терроризмни жамият учун хавфи” мавзусида алоҳида ташкилий ишлар асосида маънавият соати ўтказилди. Ушбу маънавият соатида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Тошпўлот Тугалов, СамДУ профессори Суюн Каримов ва Самарканд Китоб олами мажмуаси директори, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Нуруллаев иштирок этди.

Машғулот имом хатиблар фаолияти учун муҳим бўлган маърузалар асосида олиб борилди. Машғулотдан сўнг барча иштирокчилар туман саноат зонасида фаолиятини бошлаган корхоналар фаолияти билан танишдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top