muslim.uz

muslim.uz

Юртимизда ислом илмларининг ўчоғи ҳисобланган Бухоро, Самарқанд ёки Насаф каби катта шаҳарлар бўлган. Мазкур шаҳарларда ўзига хос илмий мактаблар ҳам юзага келган. Тошкент шаҳрини ҳам худди шундай катта илм марказларидан бири дейилса, ҳеч муболаға бўлмайди. Бунинг далили сифатида бугунги кунимизда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ каби уламоларнинг етишиб чиқққанлиги билан исботлаш мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ ҳижрий 1371 йил 21-ражаб – мелодий 1952 йил 15-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Асака туманида, Ниёзботир қишлоғида Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топди. 1960 йили Муҳаммад Юсуф домла диний хизмат юзасидан Андижоннинг Булоқбоши туманига имом бўлиб сайлангач, бу оила мазкур туманга кўчиб ўтди. Муҳаммад Юсуф домла мазкур Булоқбоши туманида 45 йил имом-хатиблик қилган ва ўз масжидида жума олдидаги мавъиза асносида вафот этган.

Етук аллома, мужаддид, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, мутафаккир, муршид, зоҳид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўз замонасида ислом оламининг йирик намояндаси, улкан арбоб, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси, кўплаб халқаро илмий муассасалар, диний ташкилотларнинг аъзоси, ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси бўлган.

Аллоҳ раҳмат қилсин, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ихлос ва тақво хонадонида дунёга келди. Отаси устоз Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли раҳматли Андижон вилоятининг кўзга кўринган аҳли илмларидан, тақво ва ибодатда мустаҳкам, дину эл хизматида камарбаста киши бўлган. Аллоҳ раҳматига олсин, оналари Тилакберди қизи Собирахон она ҳам жуда содда, парҳезкор, ибодатгўй, фидокор, самимий аёл эди. Устоз Муҳаммад Юсуф домла ва Собирахон она фарзандларининг тарбиясига қаттиқ эътибор беришганди. Онаси чақалоқни имкон қадар бетаҳорат эмизмасди. Уни бир лаҳза ҳам назардан четда қўймас эдилар. Муҳаммад Юсуф домла фарзанди Муҳаммад Содиқнинг илм олишига бор эътиборларини қаратганди. Мактабда аъло баҳоларга ўқишига, уйда мустақил мутолаа қилишига алоҳида аҳамият берарди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илм талабини умрининг сўнгги онларигача тарк қилмади. У билан бирган Тошкент ислом институти ва Бухорадаги Мир араб мадрасасида Кавказ муфтийси Аллошкукр Пошшозода, Усмонхон Алимов, Россия ва Қозон муфтийси Талъа Тожиддин курсдош бўлганлар. Чеченистон президенти Аҳмад Қодиров ҳазратнинг шогирди бўлганлар. У киши ишлари, машғулотлари ниҳоятда кўп бўлишига қарамай, илмий баҳслари, таълифларидан ташқари мустақил мутолаани ҳам умрининг охиригача тўхтатмади. Шунинг учун ҳам умри мобайнида қилган юзлаб сафарларида фақат китоб олиб келарди ва ўзи учун янги бўлган ҳар қандай китобни ўқиб тамомларди.

Ҳазратнинг асарлари унинг диний илмдаги кенг қиррали билими ва бой илмий меросидан далолат беради. Улар нафақат замонамизнинг, балки келаси даврнинг талабига ҳам жавоб беради. Асарларда кўтарилган масалаларнинг долзарблиги боис, уларга асрлар оша кўплаб шарҳлар ва ҳошиялар ёзилиши тайин.

Алломанинг барча ёзган асарларини ўқиган китобхон қисқа фурсатда барча ижтимоий ва рухий тарбияга оид илм ва маълумотларни ўзида мужассам қилади. Хусусан ҳанафий фиқҳи бўйича мазҳабдаги аслий масалаларни ўрганиб чиқади. Ўрни келганда кўпроқ фикр юритиб, мужмал жойларини кашф қилишга уринади. Бу эса, масалани тўғри тушуиниш малакасини оширади.

Ҳазратнинг босиб ўтган шонли тарих йўлини ўрганган инсон ўзида мусофирлик ва муқимлик даврида инсон қандай ҳолатларда бўлиши ва ўша ҳолатларга тушган пайитда қанақа йўллар қўллаши борасида кенг маълумотларни ўзида жамлайди. Мисоли, ҳазрат Маккада пайитларида оналари вафот этган. Ҳазрат бундан қаттиқ маҳзун бўлганлар. Ҳаттоки, оналарининг дафн маросимига ҳам кела олмаганлар. Бу гаплар одамлар учун оддий ҳодисадай тўйилади. Лекин, ҳақиқий тафаккур қилиб, ўйлаган одам учун бу нарсаларнинг қалбидан ўтиши ва бу воқеани ҳис қилиши ўта оғир нарса. Албатта, ҳазратнинг бошидан ўтган ҳар бир воқеада мусулмон инсон учун катта бир ибрат бор.

Биз фақатгина ҳазрат ҳақларида қисқа маълумот келтириб ўтдик. Ёзсак мақола ва сиёҳ тугамайди. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳматига бўркасин.  Бизни ҳам у киши қолдирган илмий меросдан насибадор айласин!

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ҳазратнинг илмий меросларини чуқур ўрганиш, ҳаётга тадбиқ қилиш, унинг қолдирган асарларидан унумли фойдаланиб, ёш-авлодни маърифатли қилиш ва уларни ҳам ҳазрат каби улуғ олим қилиб тарбиялаш, ҳозирги замонамиз талабидир.

Тошкент ислом институти 

4-курс талабаси Аҳадқулов Файзуллоҳ

8 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 31 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 15 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон туманидаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 31 та. Шундан 12 тасидамуаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 130 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 19 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 9 та. Шундан 6 та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. 3 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 5 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Буларнинг барчаси қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 2 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • ЖИЭМда, қидирувда бўлган ва ИҲМ бўлган жами 35 нафар фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар ва оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Шундан Уларнинг барчасиЮртбошимизнинг олиб бораётган ислоҳотларидан ғоят мамнун эканликларини айтиб ўтди;
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 6 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 4 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 31 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 400 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 3000 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 28 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон туманидаги “Қаландархон” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада такомиллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, мазкур масжидда жамоатга Пешин намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мазмунли маъруза қилиб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Наманган шаҳар

"Мавлоно Алиюл қори" жоме масжиди

имом-хатиби Хамдамов Абдулбосит

“Ҳаж-2022” мавсумига тайёргарлик кўриш ва унинг доирасидаги тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида гуруҳ раҳбарлари учун семинар-тренинг дарслари бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими ва масжидлар бўлими бошлиқлари Дилшод Бобажонов ва Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шавкат Ҳамдамовлар машғулотларни олиб боришди.

Ўқув-машғулоти давомида мутасадди вакиллар ҳаж зиёрати, унинг тарихи ҳақида муқаддас манбалардан иқтибослар келтирган ҳолда маълумот беришди.

Шунингдек, ҳаж турлари, аҳкомлари, фарз, вожиб ва муҳим суннатларини айтиб ўтишди. Қолаверса, ҳаж сафарига тайёргарлик масаласи бўйича тушунча беришди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Кейинги пайтларда республикамизда кўча-кўйда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарларга кўп дуч келяпмиз. Йўлларда эътиборли ва сергак бўлиш ҳақида бош қотиряпмиз. Барча масалада бўлганидек йўлнинг ҳам одоби, тартиби бор. Йўл ҳаракати қоидаларидан ташқари одоби масаласига ҳам эътибор қаратсак, яхши бўлар эди. Автомобилга ўтириб, йўлга тушар эканмиз, ҳайдовчи машинани техник жиҳатдан йўлга лойиқлигидан хабардор бўлмоғи шарт. Аввало, ёнилғи кейинги шохобчагача етадими, тормоз ва бошқа қурилмалар созлиги муҳим аҳамиятга эга. Йўл бепарволикни ёқтирмайди. Балки ишлаб кетар, балки ёнилғи етиб қолар деган ўй билан ҳеч қачон йўловчи олиб кўчада юрмаслик лозим. Бу юк ташувчи, йўловчи ташувчи техника ҳайдовчиларига ҳам тегишли.

– Яқинда эски машинамни сотишга тўғри келди, – дейди бир таниш такси ҳайдовчиси. – Битта кичкина чироқчасининг сими тегмай қолган экан. Техник кўрикдан ўтмади, сота олмадик. Шунда бир ўртоғим вилоятлардан бирига бориб, бемалол сота олишимни, ҳамма эски машиналарни вилоятларга сотиб юборишини, техник кўрик қўл учида амалга оширилишини айтди. Мен виждним, имоним олдида бундай қила олмаслигимни тушунтириб, Қибрайга устага олиб бориб машинани тузатиб, кейин сотдим.

Бу мутлақо бир кишининг фикри бўлса ҳам ундаги техник кўрик масаласи диққатимни тортди. Мана шунақа камчиликлардан кўз юмушлар кейин баъзи инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келмайдими? Нега фақат пойтахт машина бозорларида машина олди-сотдисида техник кўрик талаб қилинади?

Яқинда вилоятлардан бирида газ баллон қўйилган янги машинанинг портлаб кетгани ҳақида хабарни эшитиб қолдим. Кейин шу соҳадан хабари борларнинг айтишларича, кўпчилик узоққа қатнайдиган таксичилар кўпроқ пул эвазига газ баллонига кўпроқ газ қуйдириб олишар экан. Натижада баллон босимни кўтара олмай портлаб кетади. Хайриятки, бу ҳолатда ҳеч ким жабрланмаган. Ўша ҳайдовчига балки мисқоллаб топган пулига олган машинаси-ю ўзининг жони ҳам азиз эмасдир. Бироқ қолган йўловчиларчи? Уларни кутиб турган оила аъзоларичи?

Кўпчилик магистрал йўллар ва умуман йўлларнинг сифатсизлиги аварияларга кўпроқ сабабчи бўлаётганини, айланиб ўтсанг, жарима белгиланишини таъкидламоқда. Тўғри, йўлларда муаммолар кўп. Лекин эътибор қилсак, содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари текис йўлларда кўп учраяпти. Айниқса, чорраҳалар, магистрал йўллар. Бу жойда ҳайдовчилар тезроқ олдинга ўтиб, тезроқ манзилга етишни мақсад қилади. Оқибатда...

Машиналар карвони орасидан пилдираб, ўзига йўл топиб, учириб юрадиган ҳайдовчилардан қўрқаман. Менга хотиржам ҳайдовчилар керак. Ҳали бу чизиққа, ҳали бу чизиққа ўзини уриб, бор-йўғи икки дақиқа вақтдан ютиши мумкин. Лекин шу икки дақиқа учун ҳаётини, ўзгалар ҳаётини хавфга солиш мумкинми?

Йўл одобларининг яна бир томони бор. Машина бошқараётганда ҳайдовчилар ойнадан қўл чиқариб юриши, чекиши, телефонда гаплашиши мумкинми? Ҳозирги кунда кўчага чиқиб кўринг, бундай ҳолларга ўнлаб дуч келасиз. Баъзида бемалол машина ҳаракати жараёнида эшик очилиб, туфланади ва яна давом этилади. Бу йўл қоидасидан ташқари одобга, тарбияга тўғри келадими? Туфлашнинг ҳам ўз тартиби бор аслида. Бирор четга чиқиб, ҳеч ким кўрмайдиган жойга чап оёқ томонга тупуриш керак. Йўлнинг ўртасида бошқарилаётган машинадан бош чиқариш яна бошқа ҳодисаларни келтириб чиқармайди деб ким кафолат беради?

Кўчага чиққач, машина меники, йўл меники дейдиганлар эҳтиёт бўлсин. Кўза кунида синади. Аввало йўлларда барчани Аллоҳ асрасин. Лекин кундан кун ортиб бораётган авариялар сони, ҳалок бўлаётган одамлар юракни қайғуга тўлдиради. Ангрен шаҳрида бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир оиладан уч одам вафот этибди. Тўртинчиси касалхонага тушган. Энг ачинарлиси, бир оила бўлиб, ҳарбий хизматдаги ўғлининг қасамёд маросимига бориб қайтаётган бахтиёр оила бир лаҳзада... қолганини ёза олмайман. Кучим етмайди...

Вилоятларни бир-бирига улайдиган магистрал йўлларда ҳайдовчилар бир-бирларига телефон қилиб, қаерда радар бор, кузатув қаерга ўрнатилган айтиб кетишади. Бу кузатувдан ташқи жойларда тезликни ошириш дегани. Шунда йўловчилар ҳайдовчидан секин юришни талаб қилишлари лозим. Телеграм каналларида баъзилар қаерда "01" яъни спиртли ичимлик ичганини текшириш рейдлари бўлаётганини сўрашади. Унга кимдир "яхшилик" қилиб айтадиям. Бу ўйламай қилинган огоҳлантириш ортидан кимдир жароҳат олиши , ва ҳатто ҳаёт билан видолашиши ҳам мумкин. Муқаддас динимизда ичкилик ичиш қаттиқ қораланади. Ичкилик таъсиридаги одам ақлининг измида бўлмайди. Энди уни машина бошқаришини тасаввур қилаверинг! Шундай одамга қаерда рейд бўлаётганини айтгандан кўра, нафсингга рейд ўтказ, деб танбеҳ берган яхши эмасми?

Аслида ҳайдовчини тергашга йўловчиларнинг ҳам ҳақи бор. Бир-икки йил олдин оилавий Самарқанд вилоятига кетаётган эдик. Кечаси йўлга тушганимиз учун ҳайдовчидан секин юришни илтимос қилдик. Ҳайдовчи бир ерда тўхтади. Машина рақамига нимадир ёпиштираётганини пайқаб қолдик. Шунда турмуш ўртоғим ҳайдовчининг ёнига тушиб борди ва бу иши яхши эмаслигини огоҳлантирди. Ҳайдовчи норози қиёфада жойига ўтирди ва машинани ҳайдаб кетди. Камераларни, патрул хизматчиларини алдаш мумкиндир. Аллоҳни қандай алдайди, ўз виждониничи?

Туркияда яшаб келган жияним айтиб берган эди. Агар Туркияда икки машина тўқнашиб кетса, ҳайдовчилар бир-бирларига кечиринг, биздан ўтибди, деб узрхоҳлик қилишади, деб. Техника – темир. Инсон умри азиз. Тўғри, бизда машинага етишиш осон эмас. Йиллаб қилинган заҳматлар эвазига машина олиш мумкин. Мол аччиғи – жон аччиғи. Одам бу ҳолатда ўзини бошқариши қийин. Лекин ҳеч нарсани ортга қайтаришнинг иложи йўқ. Шунинг учун олдиндан сокинроқ машина бошқарган маъқул.

Биз фарзандларимизга тарбия бераётганда йўл одоблари, машина бошқариш одобларини ҳам ўргатиб борайлик. Токи, йўлларда битта бўлса ҳам авариянинг олди олинсин. Биров озроқ қувиб ўтса, етиб олиб кимлигимизни кўрсатиб қўйишдан тийилайлик. Озгина хато қилган одамни кечирайлик. Йўлдан одамларга зарар етказадиган арзимас нарсани олиб ташлашнинг савоби улуғлиги ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Йўлларда одамлар ҳаётига хавф туғдирадиган зарарлардан эҳтиёт бўлиш билан ҳам савоб олайлик.

Манзура Шамс

Мақолалар

Top