muslim.uz
Бухоро имом-хатиблари фаолияти қисқа сатрларда
Жондор туманидаги “Нурафшон” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган 3 нафар фарзанднинг онаси Юлдуз Ғуломованинг хонадонига 400 минг cўмлик озиқ-овқат маҳсулоти берилди.
Ромитан туманидаги “Ҳазрати Бобо” жоме масжиди имом-хатиби Суннатуллоҳ домла Фахриев ҳомийлар ҳисобидан “Қалайчорбоғ” МФЙда яшовчи кам таминланган ёлғиз Оғабек Собировга озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишки кийим етказилди
Пешку туманидаги “Малишояк” жоме масжиди имом-хатиби Сайфиддин домла Бобоқулов 20 нафар боқувчисини йўқотган оилаларга жами 8 миллион сўмлик рўзғорлик ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг “Ижтимоий одоблар” китоблари эҳсон қилишди.
Ромитан туманидаги “Абдул Кодир Жейлоний” жоме масжиди имом-хатиби Ғайрат домла Ҳусенов тумандаги 18-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчиларига 1 000 000 сўмлик ўқув қуроллари олиб берилди.
Шофиркон тумани бош имом-хатиби М.Эгамбердиев, туман бош отинойиси Н.Очиловалар тумандаги чин етим ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларига саҳоватпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда қишки иссиқ кийим тарқатишди ва эҳсон дастурхони ёзилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Такфир масаласига бизнинг жавобимиз
Мусулмон Ҳасан ҳақидаги фильм Оскарга даъвогар
"Чет тилидаги энг яхши фильм" номинациясида Туркиядан номзод Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Кинематография бош бошқармаси вакиллари ва кинематография соҳасидаги профессионал ташкилотлар вакилларидан иборат комиссия томонидан аниқланди.
Тақдирлаш маросими 2022 йилнинг март ойига мўлжалланган бўлиб, АҚШда бўлиб ўтади.
"Ҳасаннинг садоқати" фильмининг жаҳон премьераси 74-Канн кинофестивалининг "Алоҳида нуқтаи назар" дастурида бўлиб ўтди. Фильмда отасидан мерос қолган юртга бутун ҳаётини бағишлаган Ҳасан тарихи ҳикоя қилинади. Мусулмон киши оғир ҳаёт йўлини босиб ўтди – муҳаббат, хиёнат, машаққатли меҳнат, ўз-ўзини қидириш. Ҳасан ҳаёт маъносини, адолат ва ҳақиқатни излаб Маккага ҳаж сафарига боради ва ўтмиши билан тўқнашганда кўп саволларга жавоб топади.
Islam.ru хабарига кўра, Kaplan Film ва Sinehane томонидан ишлаб чиқарилган фильмда асосий ролларни Умит Карадаг, Филиз Бозок, Маҳир Гунсирай ижро этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ақоидун Насафия шарҳи (4-дарс)
Абдулқодир Абдурраҳим
Тошкент ислом институти
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси
Ақоид фани катта ўқитувчиси
Истанбулда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади
VII Бутунжаҳон ҳалол саммити ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИКТ) VIII Halal Expo кўргазмаси 25-28 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади. Тадбир Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ICDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) томонидан ташкил этилади.
Туркия ҳалол аккредитация агентлиги (Halal Accreditation Agency, HAK) га таянган ҳолда Анадолу агентлиги маълумотларига кўра Halal Expo кўргазмаси ҳалол маҳсулотлар соҳасида энг йирик воқеа ҳисобланади.
Тадбир ҳалол сертификатга эга маҳсулотлар савдоси ҳажмини ошириш, янги бозорларга чиқишни таъминлаш ва ушбу соҳадаги тенденцияларни яқиндан кузатиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Бу йил Halal Expo кўргазмаси Истанбул Конгресс марказида "Янги даврнинг янги нормалари: ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ўзаро боғлиқлиги" шиори остида ўтказилади.
Истанбулдаги ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида 25 дан ортиқ мамлакат ўз маҳсулотини тақдим этади.
Islam.ru хабарига кўра, VII Бутунжаҳон ҳалол саммити кўргазма билан параллель равишда бўлиб ўтади. Тадбир SMIIC, Туркия савдо вазирлиги ва HAK ҳамда манфаатдор ташкилот ва муассасалар томонидан ташкил этилмоқда. Тадбирни онлайн режимда кузатиб туриш мумкин.
Саммитдан кўзланган мақсад - ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳалол сектор ҳақида хабардорликни ошириш ва ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати