muslim.uz

muslim.uz

Аллоҳ таолонинг неъматларини катта-кичик демай, ҳаммасини бирдек кўриб, шукрини бажо келтириш бандаларни  зиммасидаги бурчи ҳисобланади. Аллоҳ шунда бандаларидан рози бўлади. Қуръони каримда бу ҳақда марҳамат қилиб: “Агар шукр қилсангиз У сизлардан рози бўлур”- деган. (Зумар сурасининг 7 оят.) Ушбу оятдан маълум бўладики, Ҳақ Таолони  розилигини топишни истаган ҳар бир банда доимо Унга ҳамд айтиб, неъматларига шукрона келтириши, ҳар қандай ҳолатда ҳам шукрона калимасини такрорлаб юришга одатланиши зарурдир. Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларда ҳам Аллоҳ таолога ҳамд айтиб юрувчи кишидир”.

Неъматнинг Аллоҳдан эканлигини билишнинг ўзи ҳам ана шу шукрнинг бир навъидир. Фузайл бин Иёздан Сабаъ сурасининг 13-оятидаги: “(Эй) Довуд оиласи! (Бу неъматларнинг) шукронаси учун амал (ибодат) қилингиз! Бандаларим орасида (Аллоҳга) шукр қилувчиси оздир”, - деган жумласининг тафсирида шундай ривоятни келтирадилар: Бир куни Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб:  “Эй Роббим! Мен ўзимча сенга шукр қилишим мумкин? Ҳолбуки Сенга шукр айтишимнинг ўзи ҳам Сенинг бир неъматинг-ку?!” – деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй Довуд, мана эндигина ҳақиқий шукрни адо этдинг” деди. Яъни, банданинг унга берилган неъматларга шукрона келтиришининг ўзи ҳам Аллоҳ таолонинг бир неъмати экан.

Демак банда  ўзи баҳраманд бўлиб, турган неъматлар устида бир мулоҳаза қилиб кўрса, Аллоҳ қанча яхшиликлар берганига тушуниб етади. Алҳамдулиллаҳ  бизга берган энг улуғ неъматларидан бири, юртимизнинг ватанимизнинг истиқлолга эришиши шарофати билан қанчадан қанча неъматларга мушарраф бўлганимиз. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсон бир ўйлаб кўрсин, Мустақилликдан олдин мана бундай масжидларни тўлдириб, ёшу-қарилар эмин эркин ибодатни адо этиш қаёқда эди. Йилдан-йилга, кундан-кунга янги масжидлар очилиши қаёқда эди.  Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, шу юртнинг ҳар бир фқароси бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғи лозим бўлади.

Айрим кимсалар борки, доимо куфрона неъматдан ўзга нарсани билмайдилар, яъни ношукрлик ва нонкўрлик қиладилар.  Аслини олганда ҳақиқий мўмин киши учун ибодатини бемалол қилишдан ўзга бир неъмат бўлмаса керак.

Шуни англамоқ лозимки Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ва ҳам унга берган катта мукофотидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Аллоҳ таоло бандага кичикми, каттами бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” -деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, -деганлар.

Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръону азимуш шаънда биз бандаларини зикр билан бирга шукрга буюриб:

Бас, Мени ёд этинглар, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилинглар, ношукрчилик қилманглар!- деган.

Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар: “Кимга 4 нарса берилган бўлса, батаҳқиқ унга дунё ва охират яхшиликлари берилибди. Улар: зикр айтувчи тил, шукр қилувчи қалб, сабрли бадан ва солиҳа аёл”.

Бугун биз муъмин мусулмонлар ибодатларимизда Аллоҳдан юртимизни ёмонликлардан, фитналардан, офатларданасрашини сўрашимиз, ўзимизшукр қилгувчи бандалардан бўлмоғимиз, неъматларни қадрини билмоғимиз лозим бўлади. Ахир тинчлик дегани бу болалар қувончи, бу тараққиёт омили, ҳуррият нишонаси, қалб хотиржамлигидир.

Илоҳо, юртимизда доимий тинчлик, осойишталик ва хайрли ишлар ривожи давом этаверсин. Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкам қилиб, халқимиз ҳаётини яна ҳам фаровон бўлишини насиб айласин.

 

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби

Уламоларимизнинг Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига ташрифи асносида шаҳардаги “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида янги масжид қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов қатнашди.

Аллоҳ таолодан ушбу масжид қурилиши тез фурсатда якунланиб, мўмин-мусулмонларга топширилишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

 

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Понедельник, 12 Июль 2021 00:00

Ризқдаги бараканинг 29 омили

  1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа ривояти).
  2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа ривояти).
  3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий ривояти).
  4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний ривояти).
  5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шайба ривояти).
  6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий ривояти).
  7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин ривояти).
  8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа ривояти).
  9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад ривояти).
  10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим ривояти).
  11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий ривояти).
  12. Барака буюкларингизда (Рафиий ривояти).
  13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир ривояти).
  14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий ривояти).
  15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх ривояти).
  16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий ривояти).
  17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий ривояти).
  18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий ривояти).
  19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор ривояти).
  20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор ривояти).
  21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий ривояти).
  22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи ривояти).
  23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий ривояти).
  24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду Ислом ривояти).
  25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта ривояти).
  26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа ривояти).
  27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий ривояти).
  28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий ривояти).
  29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий ривояти).

Mehrob.uz

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асосан, қурбонликка моне бўладиган айблар – ҳайвоннинг қийматини туширадиган айблардир. Зарарсиз шаклда махсус усуллар билан шохларини ўсмайдиган қилиш ҳайвонни қийматини туширадиган айблардан эмас. Туғма шохи йўқ ҳайвонларни ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлгани сабабли (Имом Марғилоний, “Ал-Ҳидоя” китоби) ёшлигидан электр токи ёки бошқа кимёвий усуллар билан шохсиз қилинган ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз.

Лекин, ҳайвоннинг шохи ўсиб чиқиб, кейинчалик аксар қисми ёки таг-туби билан яъни, бош суягига туташ бўлган жойидан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

Мақолалар

Top