www.muslimuz

www.muslimuz

Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги буйруғига асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи ўтказилди.

Кўрик танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан тузилган ҳайъат аъзолари – Хайрулло Саттаров (вилоят бош имом хатиби ўринбосари) – ҳайъат раиси, Ёқубжон Мансуров (вилоят бош имом хатиби ўринбосари) – ҳайъат раиси ва Сарвархўжа Бобоев (вилоят вакиллиги мутахассиси) – ҳайъат аъзоси ҳамда Ҳасан Темиров (вилоят вакиллиги мутахассиси) – котиби иштирокида ўтказилди.

Кўрик танлов якуний натижалари бўйича шаҳар ва туман босқичида қуйидаги имом-хатиб ва имом-ноиблар “Биринчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Махмудов Зафар;
Самарқанд тумани “Хўжа Ахрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби Б.Шарипов;
Тайлоқ тумани “Жумабозор” жоме масжиди имом-хатиби С.Абулсаидов;
Жомбой тумани “Кўктўнли бобо” жоме масжиди имом-хатиби Н.Хидиров;
Булунғур тумани “Сариқипчоқ” жоме масжиди имом-хатиби М.Жомонқулов;
Пахтачи тумани “Болғали” жоме масжиди имом-хатиби М.Бердиев;
Нарпай тумани “Нақшбандий” жоме масжиди имом-ноиби С.Саламов;
Иштихон тумани “Зарбанд” жоме масжиди имом-хатиби М.Раббимов;
Қўшработ тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди имом-хатиби С.Тўхташов.

“Иккинчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиж имом-хатиби Ў.Умирқулов;
Самарқанд тумани “Хожи Домла Яхши” жоме масжиди имом-хатиби У.Нормуродов;
Тайлоқ тумани “Хўжа Сакко” жоме масжиди имом-хатиби Ж.Норбутаев;
Жомбой тумани “Иброҳим ота” жоме масжиди имом-ноиби У.Жўраев;
Булунғур тумани “Ғиштли ота” жоме масжиди имом-хатиби Х.Кулиев;
Пахтачи тумани “Қораминос” жоме масжиди имом-хатиби М.Саттаров;
Нарпай тумани “Суфи Зийрак” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Махмудов;
Иштихон тумани “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Б.Қўлдошов;
Қўшработ тумани “Қийқим” жоме масжиди имом-хатиби Э.Абдувоҳидов.

“Учинчи” ўринни эгалладилар:

Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Н.Абдуманнонов;
Самарқанд тумани “Имом Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби И.Рўзиев;
Талоқ тумани “Гадой Қушчи” жоме масжиди имом-хатиби И.Ибодуллаев;
Жомбой тумани “Ушун тепа” жоме масжиди имом-хатиби И.Хидиров;
Булунғур тумани “Исори Ўроқли” жоме масжиди имом-хатиби В.Сайдуллаев;
Пахтачи тумани “Ғойиб ота” жоме масжиди имом-хатиби Э.Боқиев;
Нарпай тумани “Кўк ота” жоме масжиди имом-хатиби А.Шукуров;
Иштихон тумани “Бойлата” жоме масжиди имом-хатиби Э.Тўхтаев;
Қўшработ тумани “Қовунчи” жоме масжиди имом-хатиби А.Ахмедов.

Имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Суратлар муаллифи Шаҳзод Шомансур

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Маккада бўлиб ўтган “Қуръон ва Суннат матнларида мўътадиллик қадриятлари” халқаро анжуманида иштирок этган уламолар Макка декларациясини қабул қилишди.

Каъба деворлари ёнида, Ислом умматининг етакчи олимлари, унинг энг йирик муфтийлари иштирокида қабул қилинган бу баёнотда, иштирокчилар ушбу тарихий ҳужжатда келтирилган асосий тамойиллар: одамлар келиб чиқишининг бирлиги ва тенглиги, ирқчилик аломатларини намоён қилишдан бош тортиш, жамиятда диний ва маданий хилма-хиллик мавжудлиги, барча илоҳий динлар келиб чиқишининг ягоналигини тасдиқлашади.

Ҳужжатда таъкидланганидек, "цивилизацион мулоқот – бу бошқалар билан тўғри ўзаро тушунишга эришиш, ўзаро муомала қилиш нуқталарини топиш ва биргаликда яшашнинг қийинчиликларини бартараф этишнинг энг яхши усули". Унда инсонларнинг ва маданиятларнинг ўзаро йўқ қилинишининг олдини олишда муваффақиятли ҳамкорлик учун халқаро иттифоқ тузиш зарурлиги таъкидланади.
Конференция иштирокчилари таъкидлашича, "мусулмонлар инсониятни ноёб ва бой тажриба билан бойитди, бугунги кунда ахлоқий, ижтимоий ва экологик инқирозлар шароитида, глобаллашувнинг салбий томонлари ахлоқий қадриятларнинг етишмаслигига олиб келадиган бир пайтда улар инсониятга жуда кўп ижобий нарсаларни киритиши мумкин".

Islam.ru билдиришича, декларацияда терроризм, адолатсизлик ва зулм, исломофобия феноменига қарши кураш, буюк Яратувчининг инъоми сифатида табиатни асраб-авайлаш, ижтимоий фойдали фаолиятни рағбатлантириш, исломий таълим тизимини ривожлантириш, Аллоҳ томонидан тайинланган чегараларга мувофиқ аёларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Декларацияни ниҳоясида конференциянинг барча иштирокчилари олий даражали форумни ташкил этгани учун Саудия Арабистони қироли, икки муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Саудга миннатдорчилик билдирадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўзбекистонда Исломшунослик: ютуқ ва истиқболлари" мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро анжуманда хориждан келган ва мамлакатимизнинг етакчи профессорлари, олимлари Мовароуннаҳрда ислом динининг тарқалиши, диний таълим ривожланиши ва истиқболлари, исломшунослик йўналишлари, ислом дини тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк уламоларимиз илмий мероси, мотуридия таълимотига оид манбаларни тадқиқ қилиш каби долзарб мавзуларда илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

Ушбу семинар доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази – IRCICA ҳамкорлигида нашрдан чиқарилган “Самарқанд мусулмон олимлари эпитафилари (X-XIV асрлар)” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) муҳим органи ҳисобланган Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази академиянинг энг яқин ҳамкорларидан биридир. Ислом оламида ўз ўрнига эга бўлган ушбу марказ ва академия ўртасида имзоланган меморандумга асосан, икки муассаса қадимий қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш, конференция ва семинарлар ташкил этиш каби масалаларда ўзаро ҳамжиҳатлик билан иш олиб бормоқда.

Халқаро семинарга нуфузли халқаро ташкилот – IRCICA бош директори, профессор Халит Эреннинг халқаро семинарда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюриши ва ушбу тадбир доирасида академияда “Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA кафедраси”нинг очилишида қатнашиши ҳамкорлик алоқалари амалий босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси IRCICA бош директори Халит Эреннинг илм-фан равнақига қўшаётган улкан ҳиссасини юқори баҳолаб, уни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Фахрий доктори” унвони билан мукофотлади.

Шу куни профессор Халит Эрен академияда ушбу олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маъруза ўқиди. IRCICA бош директори ташрифи давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудидаги зиёратгоҳлар, Ҳазрати Имом мажмуаси ва у ердаги «Қуръон нусхалари музейи»ни зиёрат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

201 та гумбази ва баланд миноралари бўлган Бангладешдаги масжид бутун дунёдан мусулмонларни ўзига жалб қилмоқда. Уни кўриш учун ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

Бангладешдаги ушбу масжид Тангайл округидаги Жхинай дарёси бўйида қад ростлаган. Дакка шаҳридан 140 км узоқликда экани айтилган.

Islam-today нашрининг ёзишича, масжид минорасининг баландлиги 137 метр бўлиб, ушбу масжид бетондан ишланган энг баланд минораси билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Қурилиш ишлари 2013 йил бошланган ва қурилиш ишлари учун 13 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top