muslim.uz

muslim.uz

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Россия марказий банки 2023 йилда Чеченистон ва Доғистонда исломий банк лойиҳасини синовдан ўтказишни бошлашни режалаштирмоқда ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар тайёрламоқда. Марказий банк матбуот хизматининг “Интерфакс”га маълум қилишича, гап ислом банкининг ривожланиши ҳақида бормоқда.
Чеченистон Республикаси ва Доғистон Республикаси Россия Федерацияси Молия вазирлиги томонидан ушбу лойиҳанинг субъектлари сифатида таклиф қилинган, дейилади хабарда.
Июль ойи бошида Давлат думаси Молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков Исломий банк қоидаларини белгиловчи қонун лойиҳаси идораларга тасдиқлаш учун юборилганлиги ва кузда уни қабул қилишга умид билдирди. Унинг қайд этишича, лойиҳани амалга ошириш учун Малайзия, Индонезия ва бир қатор араб давлатлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Ҳозирги замон уламолари илгари сураётган фикрга кўра барча давлатлар БМТга аъзо бўлиб, мазкур ташкилот хартиясини имзолагандан сўнг мусулмон давлатлар учун бирорта давлат дору-л-ҳарб ҳисобланмайди, балки, ҳатто мусулмонлар юрти бўлмаган диёрлар ҳам дору-л-аҳд (ўртада тинчлик ва сулҳ аҳди бўлган диёр) ҳисобланади, бинобарин, у юртларга ҳужум қилиш ёки ўша юртга борганда уларнинг қонунларини бузиш шаръан ҳаром бўлади.

Шунингдек, фуқаҳолардан бир тоифаси ҳозирги кунда аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган ҳар қандай мамлакатни дору-л-ислом ҳисобланишини илгари сурадилар.
Замонамиз уламоларидан Юсуф Қаразовийга кўра бугунги кунда ер юзида бирорта ҳам дору-л-ҳарб йўқ. Балки, мусулмонлар учун дунёнинг барча мамлакати, жумладан аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлмаган диёрлар ҳам дору-д-даъва (яъни даъватни етказиш диёри) ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунга келиб «дорул ҳарб» ёки «дорул куфр» каби тушунчалар ўз аҳамиятини йўқотган. Чунки, улар маълум марҳала ва даврга хос бўлган тушунчалар эди.

Боз устига қайсидир давлат дорул ҳарб ёхуд дорул куфр деб эътибор қилиниши учун аввал бошқа бир давлат дорул ислом деб эътибор қилиниши керак бўлади. Чунки, мазкур тушунчалар бир-бирига қарама-қарши тушунчалар сифатида вужудга келган бўлиб, бири бўлмаса бошқаси ҳам бўлмаслиги керак.

Ваҳоланки, бугун ҳаммаёқни дорул ҳарб ёки дорул куфр деб даъво қилаётганлар бирорта давлатни дорул ислом деб атамайдилар. Демакки, улар учун дунёда дорул ислом дейишга лойиқ бир давлатнинг ўзи йўқ. Агар шу мантикдан келиб чиксак, дунёда дорул ҳарб ёки дорул куфр ҳам бўлмаслиги керак. Зеро, бу тушунчалар «дорул Ислом» атамасига қарама-қарши ю нарсалар сифатида муомалага киритилган.

Юқоридагилардан биз учун энг камида шу нарса ойдинлашадики, Ўзбекистон каби аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган, фуқаролари бемалол ўз динларига амал қилиб юрган, йилига янги янги жомеъ масжидлар қурилаётган жойларни асло дору-л-ҳарб ёки дору-л-куфр деб аташ мумкин эмас. Балки, бундай юртлар Ислом диёри ҳисобланади.

Бинобарин, бундай мамлакатларга ҳужум уюштириш, турли террорчилик ҳаракатларини содир қилиш асло жоиз эмас (ҳолбуки, Ислом диёри бўлмаган мамлакатларга нисбатан ҳам мазкур жиноятларни амалга ошириш шаръан асло мумкин эмас), ва ундай жойдан ҳеч қаерга ҳижрат қилиш ҳам фарз эмас.

Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги (Туркия) бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев ва “Муфтий Бобохоновлар жамғармаси” директори Жамолиддин Бобохонов Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий тадқиқот марказига (IRCICA) ташриф буюриб, унинг Бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич билан учрашди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.
Мақсад - Марказий Осиёда ислом тарихи, санъати ва маданияти соҳасида биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Маҳмуд Эрол Қилич IRCICAнинг Ислом цивилизациясини ривожлантириш маркази билан ҳамкорлиги энди янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Бунда мамлакатимизда ислом динини ҳар томонлама ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётган, шунингдек, дин соҳасида илмий изланишларни давом эттириш учун зарур қадамлар қўяётган Ўзбекистон Президентининг хизмати беқиёс экани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон томони вакиллари жамғарманинг мақсад ва вазифалари, фаолияти ва ташкил этилган тадбирлар ҳақида сўз юритдилар. VIII асрдан бошлаб ислом динининг тарқалиши ва ривожланиши тарихини ўрганишни назарда тутувчи "Турон ерларида исломнинг тарқалиши тарихи" лойиҳаси доирасида 2022-2026 йилларда амалга оширилиши мумкин бўлган ўзаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама етилди. Бу соҳадаги нашрлар, шунингдек, тадқиқот натижалари асосида тегишли қўлланма ва адабиётлар (араб, ўзбек, турк, рус, қозоқ, тожик, инглиз ва бошқа тилларда) тайёрлаш масалалари алоҳида кўриб чиқилади. Ушбу иш доирасида Самарқанд, Бухоро, Туркистон ва Тошкентда қатор халқаро анжуманлар ўтказиш таклиф этилади.
Бундан ташқари, учрашув давомида зиёрат туризми доирасида Ўзбекистонга туристик оқимни ошириш бўйича муайян масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида IRCICA Бош директори кейинги ҳамкорликни батафсил муҳокама қилиш учун яқин келажакда Тошкентга ташриф “Муфтий Бобохоновлар жамғармаси” билан ҳамкорлик қилиш учун масъул ходимни тайинлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top